Бельгия террорчи оиласига 78 минг евродан кўпроқ товон пули тўлади

Жаҳон 13 Май 2016 5855

Бельгия АҚШда умрбод қамоқ жазоси ўтаётган террорчининг оиласига 78 минг евродан кўпроқ товон пули тўлади. Бу ҳақда DH.be хабар бермоқда

Бельгия ҳукумати бу пулларни Бельгияда яшайдиган террорчи Низар Трабельси оиласига ўтказиб берди. Пулларнинг ўтказилганини адлия вазири Коен Генс тасдиқлади.

2003 йилда Трабельси Бельгиянинг Кляйн-Брогеле шаҳрида жойлашган НАТОнинг ҳарбий базасига теракт уюштирмоқчи бўлгани учун Бельгияда 10 йиллик қамоқ жазосига тортилган. 2008 йилда АҚШ Трабельсининг АҚШнинг Париждаги элчихонасига қарши қаратилган яна битта терактни тайёрлашда иштирок этгани борасида исботларни келтириб, уни АҚШга экстрадиция қилишни сўраб мурожаат қилган.

Трабельси Бельгияда жазони ўтаб бўлгач, АҚШга топширилган ва у ерда муддатдан аввал озод бўлиш ҳуқуқисиз умрбод қамоқ жазосига тортилган. Айнан амнистия қилиш имкониятининг йўқлиги террорчи оиласининг Бельгияга қарши даъво қилишига сабаб бўлди.

Европа суди 2014 йилда Бельгияга террорчи оиласига унинг АҚШга топширилиши учун 90 минг евро товон пули тўлаш мажбуриятини қўйган, чунки АҚШда берилган жазо террорчи Бельгияда олиши мумкин бўлган энг максимал жазо муддатидан ошиб кетади. Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар чиқариб ташлангандан кейин, охирги тўлов миқдори 78 минг 791 еврони ташкил қилди. 

РИА “Новости” ахборот агентлигининг маълум қилишича, Трабельси "Ал-Қоида" террорчилик гуруҳи аъзоси бўлган. У экстремистларга қўшилишдан аввал профессионал футболчи бўлган ва Бундеслиганинг "Фортуна" клубида тўп сурган.

Инсон ҳуқуқлари бўйича Европа судининг баъзи қарорлари баҳсларга келтириб чиқаради. Жорий йилнинг апрелида суд Норвегия ҳукуматини қамоқда қониқарсиз шароитларда сақлашда айблаган террорчи Андерс Брейвикнинг даъвосини қондирган. Норвегия ушбу қарорга кўра террорчига 35 минг евро товон пули тўлаб бериши керак.

Кун янгиликлари
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида ҳаммага тенг шароит яратилиши керак
22:00 / 16.08.2017 6768 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 56875 Жаҳон
Ўзбекистон 2019 йилдан хорижга чиқиш паспортларини жорий этади
17:00 / 16.08.2017 37861 Ўзбекистон
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 38835 Lifestyle
Диққат, огоҳ бўлинг! «Мен Мажбурий ижро бюросиданман»
11:10 364 Жамият
Асака туманида тергов идорасидан яшириниб юрган шахс қўлга олинди
11:09 149 Жамият
Ахборот технологиялари вазирлигининг ҳарбий хизматчилари суғурталанади
Хорижлик сайёҳлар учун виза тартиботлари босқичма-босқич соддалаштирилади
Солиқ ва молия органлари раҳбарларига устама ҳамда жарималар миқдори тасдиқланди
«Барселона»: Биз улар билан шартнома имзолашга яқинмиз
10:56 1120 Спорт
Кўпроқ янгиликлар