Бензема ва Вальбуэна Франция термасининг Евро-2016 учун кенгайтирилган таркибидан жой олмади

Спорт 13 Май 2016 2007

Франция терма жамоасининг бош мураббийи Дидье Дешам Евро-2016 мусобабақасига борадиган футболчилар рўйхатини эълон қилди.

Унда 23 нафар футболчи асосий рўйхатда, 8 нафар футболчи захира футболчилари сифатида қайд этилган.
Захира футболчилари асосий рўйхатдаги футболчилар жароҳат олган тақдирда уларнинг ўрнини эгаллаши мумкин. Бундай кенгайтирилган рўйхатда Карим Бензема ва Матьё Вальбуэна номи йўқ. Бу икки футболчи ўртасидаги можароли вазият ҳали ҳал қилинмади.

Асосий заявка:
Дарвозабонлар: Уго Льорис («Тоттенҳэм»), Стив Манданда («Марсель»), Бенуа Костиль («Ренн»).

Ҳимоячилар: Люка Динь («Рома»), Патрис Эвра («Ювентус»), Лоран Косьельни («Арсенал»), Элиаким Мангаля («Манчестер Сити»), Кристоф Жалле («Лион»), Бакари Санья («Манчестер Сити»), Рафаэль Варан («Реал»), Жереми Матье («Барселона»).

Яримҳимоячилар: Йоан Кабай («Кристал Пэлас»), Лассана Диарра («Марсель»), Блез Матюиди («ПСЖ»), Поль Погба («Ювентус»), Нголо Канте («Лестер»), Мусса Сиссоко («Ньюкасл»).

Ҳужумчилар: Андре-Пьер Жиньяк («Тигрес»), Димитри Пайе («Вест Хэм»), Оливье Жиру («Арсенал»), Антуан Гризманн («Атлетико»), Кингсли Коман («Бавария»), Антони Марсьяль («Манчестер Юнайтед»).

Дарвозабон Альфонс Ареоля («Вильярреал»), ҳимоячи Жибриль Сидибе («Лилль») ва Самюэль Умтити («Лион»), ярим ҳимоячилар Морган Шнайдерлин («Манчестер Юнайтед»), Адриен Рабьо («ПСЖ») ва Ҳотам Бин-Арфа («Ницца»), ҳужумчилар Александр Лакасетт («Лион») ва Кевин Гамейро («Севилья») эса захира фуиболчилари сифатида қолдирилди.

Франция терма жамоаси турнирнинг А гуруҳидан жой олган. Бу гуруҳда турнир мезбонларига Руминия, Албания ва Швейцария терма жамоалари рақиб бўлади. Европа чемпионати 10 июндан 10 июлгача ўтказилади.

Кун янгиликлари
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 7570 Ўзбекистон
«Биринчи зарбада тиззаларигача, иккинчи зарбада белларигача». Лотин ва кирилл атрофидаги гаплар
17:30 / 16.08.2017 39736 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 63017 Ўзбекистон
Ўзбекистон 2019 йилдан хорижга чиқиш паспортларини жорий этади
17:00 / 16.08.2017 39738 Ўзбекистон
Бобурбек Мадраҳимов қандай қилиб тест синовларида 306,9 балл тўплади?
10:58 / 16.08.2017 142280 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 39453 Lifestyle
Миллий ахборот майдонида монополиянинг куни битди
18 август куни Ўзбекистонда ҳаво булутли бўлиши кутилмоқда
Давлат органлари ва ССП мутахассислари тадбиркорларни ўқитади
Давлат дон инспекцияси олдига янги вазифалар қўйилди
Кўпроқ янгиликлар