Эрон томонидан январда Эрон сув ҳудудларида қўлга олинган америкалик денгизчилар гуруҳи сардори ўз лавозимидан олинди. Бу ҳақда 12 май куни АҚШ ҳарбий-денгиз кучлари баёнотида маълум қилинди.

Коммандер Эрик Раш ўз мажбуриятларидан "унинг қўмондонлик қилишга ишончнинг йўқолгани" сабабли озод этилди. Ушбу қарор Форс кўрфазида юз берган воқеанинг тергов қилиниши натижаларига кўра қабул қилинди.

2016 йил 12 январда АҚШнинг иккита ҳарбий кемаси эронлик ҳарбийлар томонидан ушланган. Иккита катер шатакка олиниб, Форси оролидаги базага жўнатилган.

Эрон ислом инқилоби қўриқчилари корпуси ҳарбий-денгиз кучлари қўмондони Али Фадавийнинг маълум қилишича, тергов давомида катерлардаги навигацион қурилмаларнинг бузилиб қолгани ва шу сабабли Эрон сув ҳудудларига хатолик туфайли кириб қолгани аниқланган.

Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зариф АҚШ ҳукуматидан расмий узр сўрашни талаб қилган, бироқ Вашингтон буни қилишдан воз кечган.

Эрон давлат телевидениеси қўлга олинган америкалик денгизчи тасвирланган видеоёзувни намойиш қилган. Унда америкалик катерларнинг Эрон ҳудудига кириб қолгани учун узр сўраган.

13 январда Эрон барча денгизчиларни қўйиб юборган. Катерлар АҚШга қайтирилмаган.