Facebook интернетга цензурада айбловларни инкор қилиш учун ички қоидаларни жойлаштирди

Жаҳон 13 Май 2016 1234

Facebook компанияси интернетга сиёсий нохолисликда айбловларни инкор қилиш сифатида ички таҳрир қоидаларини жойлаштирди, деб ёзмоқда The New York Times. 

Компаниянинг ички қоидалари баён қилинган ҳужжат 28 саҳифадан иборат бўлиб, унда "Оммабоп янгиликлар" бўлимида пайдо бўлиши керак бўлган материалларни танлаш алгоритми батафсил таърифланган.

"Раҳбарият бизда энг муҳим, оммабоп материалларни, улар қандай ғояни акс эттиришидан қатъий назар, ажратиб кўрсатиш учун бир қатор бир-бирига зид ва тийувчи тамойиллар борлигини кўрсатмоқда. Facebook манбаларни, шу жумладан сиёсий сабабларга кўра, таҳқирлашни тан олмайди", деб ёзди компаниянинг блогида глобал операциялар бўйича вице-президент Жастин Осовски.

Facebook’да муҳаррирлар "Оммабоп янгиликлар"ни уларда консерватив мавзулар сақланмаслиги учун атайлаб бошқаришларининг ҳанузгача исботи топилмагани айтилди.     

Аввалроқ АҚШ сенатори Жон Тьюн Facebook раҳбари Марк Цукербергга йўллаган хатида ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари орасида энг оммабоп материаллар тушувчи Trending Topics (Оммабоп янгиликлар) бўлимида бўлиши мумкин бўлган цензура бўйича тушунтириш берилишини талаб қилганди.

Кўпроқ янгиликлар