Франция полицияси мамлакат шимолидаги Сомма департаментида рекорд даражадаги героин партиясини мусодара қилди. Мусодара қилинган гиёҳванд модда партияси оғирлиги 260 кг ни ташкил қилган. Бу ҳақда Europe 1 радиостанция хабар берди

Маълум қилинишича, гиёҳванд модда 12 май куни кечки пайт Фликскур шаҳридаги саноат ҳудудида топилган. Полиция ходимлари маълумотларига кўра, тортиб олинган героиннинг умумий қиймати 4 млн еврони ташкил қилади. 

Радиостанциянинг маълум қилишича, саноат ҳудуди ходими героинни Эронда рўйхатга олинган юк машинасидан автомобиль эҳтиёт қисмларини тушираётганда аниқлаган. Героин ўрамлари юк машинаси тубига беркитилган бўлган.

Воқеа жойига етиб келган полиция ўрамларда героин борлигини ўрнатган. Топилган гиёҳванд моддани экспертизага юбориш режалаштирилган.

Полиция, шунингдек, юк машинаси ҳайдовчисини ушлаган.