Хитой Орол фожиаси оқибатларини юмшатишда кўмак кўрсатади

Ўзбекистон 13 Май 2016 10604

"Орол денгизи ҳавзасидаги давлатларга ёрдам кўрсатиш бўйича 2011-2015 йилларга мўлжалланган ҳаракатлар дастурлари" доирасидаги лойиҳаларни ўрганиш учун хитойлик экспертларнинг комплекс экспедицияси йўналиши бўйича Ўзбекистон ва Хитой ҳукуматлари ўртасида Алмашув ноталарини имзолаш бўлиб ўтди. Бу ҳақда "Правда Востока" нашри хабар бермоқда.  

Комплекс экспедицияни ўтказиш Ўзбекистон ва Хитой ҳукуматлари ўртасидаги техник-иқтисодий ҳамкорлик ҳақидаги келишувга мувофиқ беғараз ёрдам маблағлари ҳисобига амалга оширилади.

Ўтказилган экспедиция натижаларига кўра, хитойлик экспертлар Оролбўйи ҳудудида ижтимоий-иқтисодий вазиятни яхшилашга қаратилган устувор лойиҳаларни кейинги техник-иқтисодий асослаш ва уларни босқичма-босқич амалга оширишга тайёрлаш учун танлаб олишни режалаштирилмоқдалар.

Лойиҳалардан мақсад – Оролбўйида катта буталардан ўрмон полосаларини яратиш йўли билан экологик кескинликни юмшатишдан иборат, бу эса туз ва қумнинг чиқиб кетишини камайтириш, биотурфаликни тиклаш, балиқчилик тармоғини ривожлантиришга имкон беради.

Эътиборлиси, Хитой билан бундай муҳим келишувларга эришиш Ўзбекистоннинг Оролни қутқариш халқаро жамғармасида раислик қилиши вақтида юз берди. Ўзбекистоннинг 2013 йил августидан жамғарма ижроия қўмитасида раислик қилиши вақтида биргаликдаги амалий ҳаракатлар, дастурлар ва лойиҳаларни амалга ошириш учун халқаро ҳамжамиятнинг эътиборини тортиш ва саъй-ҳаракатларни бирлаштириш бўйича катта кўламли ишлар амалга оширилди. 

Бу саъй-ҳаракатлар Орол денгизи қуриши салбий оқибатларини камайтириш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва минтақанинг сув захираларидан оқилона фойдаланиш ҳамда аҳоли турмуш шароитларини яхшилашга йўналтирилган.

Кун янгиликлари
Банкдаги конвертация машмашаси: «Рўйхатда йўқлар»га хизмат йўқми?
16:50 / 22.08.2017 53291 Ўзбекистон
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 68905 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 36350 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 20881 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 79253 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 61306 Жамият
НАСА АҚШни Йеллоустон супервулқонидан ҳимоя қилиш йўлини ўйлаб топди
22:22 144 Жаҳон
Бекободда сайёр қабул: ўн мингга яқин мурожаат жойида кўриб чиқилди
22:01 303 Жамият
Қувасой шаҳрида “Набирамга бир китоб” хайрия акцияси бўлиб ўтди
21:58 169 Жамият
Европа Иттифоқининг Британияда яшовчи фуқароларига депортация қилинишлари ҳақида хатлар юборилди
21:50 390 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар