Хитойда мажбуран электромобилларга ўтилмоқда

Жаҳон 13 Май 2016 4283

Тайюань шаҳри  - шарқий Шаньси Хитой провинциясининг оддий маъмурий маркази. Хитойнинг бошқа шаҳарларидан ажратиб турадиган жиҳати шундаки, тез оради бу ерда ишловчи такси ҳайдовчиларнинг барчасини электромобилларга ўтказилади. Бу ҳақда шаҳар йўловчилар ташиш бўлими маълумотига таяниб, Синьхуа хабар қилди. 

Хитой – аҳоли зич яшайдиган мамлакат, Тайюань шаҳри ҳам истисно эмас. Бу ерда одамлар ва машиналар жуда кўп. Такси ҳайдовчилари сонининг ўзи саккиз мингдан ортиқ. Таксопарк услубини янгилаш тўғрисида ўтган йили қарор қилинган эди. 

Ҳозиргача газ ёнилғиси ҳамда бензинда ҳаракатланувчи 4 мингдан ортиқ эски таксилар замонавий ва чиройли электр автомобилларига алмаштирилди. 

Шаҳар ифлосланиш даражаси камаяди, такси ҳайдовчилари эса ёқилғи қуйиш шохобчалари кассасида ўз навбатларини аввалгидек узоқ кутмайди. Чунки электромобилни зарядлаш ҳақини смартфондаги махсус илова орқали тўлаш мумкин. Бир киловатт-соат нархи тахминан 900 сўм. 

Хитойнинг экологик тоза энергия манбаи ҳисобига ҳаракатланувчи автомобиллар ишлаб чиқарувчилари тобора фаоллашиб бормоқда. Шу  йил январь ойидан апрелгача 94та шундай “тоза” автомобиллар ишлаб чиқарилди, улардан 70 мингдан ортиғи Хитойнинг экологик тоза автомобил қурилишининг 2/3 қисмини ташкил этувчи электромобилдир. 

Хитойда ҳавонинг ифлосланиш муаммоси кескинлашган. Шиддат билан ривожланаётган ишлаб чиқариш корхоналари атроф-муҳитни шу қадар ифлослантирадики, йирик саноат марказлари осмонида доим зарарли смог (йирик саноат шахарларида тутун, қурум, кул зарралари, чанг, ёнилғи буғи кабилар аралашмасидан иборат заҳарланган ҳаво) тўпланиб туради. Уларга яна автомобилларнинг чиқинди газлари қўшилади. Шуни инобатга олиб, электромобилларга мажбурий ўтилиши шаҳарликларнинг яшаш шароитларини яхшилашга қаратилган курашда самара бериши кутилмоқда.

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 16194 Lifestyle
KUN.UZ Тошкент вилоятига ташриф буюради. Савол ва таклифлар қабул қилинмоқда
00:08 / 20.08.2017 12048 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 47553 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 21655 Ўзбекистон
Kun.uz Сирдарё ҳокими билан учрашади. Аҳолидан саволлар қабул қилинади
18:40 / 16.08.2017 9025 Ўзбекистон
Bugatti АҚШдаги илк мижозига гиперкарини етказиб берди
21 августдаги қуёш тутилиши қачон бошланади
19:10 1523 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 469 Жамият
Анатолий Антонов Россиянинг АҚШдаги элчиси лавозимига тайинланди
19:01 420 Жаҳон
Ҳаётни мураккаблаштирувчи 10 хато
19:00 1539 Lifestyle
Кўпроқ янгиликлар