Индонезиянинг Суматра оролида ўта камёб суматра каркидони дунёга келди. Бу ҳақда Discovery порталига таяниб ТАСС хабар қилди. 

Индонезия ҳукумат вакилларининг айтишича, каркидонча суматра она каркидонининг иккинчи фарзанди. Икки йил аввал у биринчи боласини дунёга келтирган. 

Суматра каркидонлари – каркидонлар оиласининг энг майда вакиллари бўлиб, уларнинг вазни атиги 800-2000 килограммни ташкил этади.

Ҳозирда ушбу тур йўқолиб кетиш хавфи остида қолган. Суматра каркидонлари 275 дона қолган.