Инстаграмда номаълум шахснинг iPhone 7 смартфони орқали олинган селфиси пайдо бўлди

Жамият 13 Май 2016 5825

Инстаграмдаги шахси номаълум фойдаланувчи stevlocker лақаби остида тармоққа янги iPhone 7 смартфони орқали суратга олинган лифтдаги селфини жойлади, деб хабар беради 9to5Mac.

Ноъмалум шахс қўлида ушлаб турган аппаратнинг орқа панелида горизонталь антенна вставкалари мавжуд эмас. Миш-мишларга қараганда, янги iPhone айнан мана шу имкониятга эга бўлиши керак. 

Нашрнинг қайд этишича, мазкур сурат муаллифи Apple Music бўлинмасининг франциялик ходими Стивен Ҳьюон бўлиши мумкин. 

Бундан ташқари, суратдаги аппаратда фақат битта камера жойлашган. Лекин тахминларга кўра, янги қурилма иккита камерага эга бўлади. 

Суратга ёзилган изоҳларда фойдаланувчилар бу бор-йўғи iPhone 6s график муҳаррирлиги остида ўзгартирилган ёлғон хабар эканлигини қайд этишмоқда.

Кўпроқ янгиликлар