Испаниянинг Алькала-де Энарес шаҳридаги кўп қаватли уйларнинг хонадонида ўт ўчириш ходимлари 25 минг аридан иборат ари инини топиб олди. Тахминларга кўра, ҳашаротлар уяларини икки йил давомида қурган. Бу ҳақда The Local хабар берди. 

Хонадон эгалари уларнинг уйи девори ортида арилар ўрнашиб олганидан бехабар бўлган. Уларни уйга яқин жойдаги дарахтда уя қуриб олган ариларни бартараф этиш учун чақиртирилган ўт ўчирувчилар топиб олган.