Қуёш батареялари орқали ишловчи самолёт Solar Impulse 2 18 соатлик парвоздан кейин Оклаҳома штатидаги Талса шаҳрига қўнди. Бу ҳақда лойиҳа муаллифлари ўз твиттерида хабар берган. 

Solar Impulse 2 парвозли саргузашт давомида Финиксдан 1,5 минг. Км масофа босиб Талсага келган. 

Апрель ойи охирида Solar Impulse 2 қуёш батареяли самолётини Бертран Пикар ва Андре Боршберг каби учувчилар Тинч океани орқали уч кунлик парвоздан кейин Калифорнияга қўнгани хабар қилинганди.