Англиянинг «Манчестер Сити» клуби «Лестер» яримҳимоячиси Н‘Голо Кантенинг вакиллари билан футболчи трансфери борасида музокара олиб боришмоқда. Бу ҳақда L'Equipe нашри хабар тарқатди

Манба хабарига кўра, ёзда жамоани қабул қилиб оладиган Хосеп Гвардиоланинг шахсан ўзи Кантенинг жамоага олиб келиниши истамоқда. 

Қайд қилинишича, «шаҳарликлар» трансферлар ойнаси очилган пайтдаёқ француз футболчисини ўз сафига қўшиб олиш ҳаракатида. Бироқ футболчининг ўзи олдинроқ унга 25 млн евро беришга тайёр бўлган «Арсенал»га ўтишни кўпроқ истамоқда. 

Маълумот учун, Канте жорий мавсумда премьер-лиганинг 36 учрашувида майдонга чиқиб 1 гол ва 4 голли узатма муаллифи бўлган.