Eurosport телеканали шарҳловчи Владимир Стогниенко билан ижодий ҳамкорлик бошлаганини маълум қилди. Бу ҳақда телеканал расмий сайтида ёзиб қолдирилган.

«Ёшлигимда Eurosport телеканалида ишлаганман, ўшан вақтлардан жуда илиқ хотиралар сақланиб қолганди. Шундай жойга қайтганимдан хурсандман. 

Шарҳловчилар формада бўлиши учун доимий иш амалиёти керак бўлади. Eurosport шарофати билан бундай амалиёт менда бўлади», – дея гапириб ўтган Стогниенко. 

Май ва июнь ойларида Стогниенко жонли эфирда ўсмирлар ўртасидаги Европа чемпионати (U-17) (18 май, Тошкент вақти билан - 20.45), АҚШ чемпионати - МЛС «Чикаго Файр» – «Ҳьюстон Динамо» (22 май, 02.00) ва «Нью-Йорк Сити» – «Реал Солт Лейк» (3 июнь, 04.00) ўйинларини шарҳлаб боради.

«Матч ТВ» телеканалини яна бир етакчи шарҳловчи тарк этди