ОАВ: Бельгия ИШИДнинг Суриядаги манзилларига зарба беради

Жаҳон 13 Май 2016 2980

Бельгия ҳукумати ИШИДнинг Суриядаги манзилларига ҳаво зарбалари бериш кампаниясига қўшилишга қарор қилди, деб ёзмоқда Le Soir газетаси. 

Хабар қилинишича, мамлакат ҳарбий ҳаво кучларининг олтита F-16 самолёти шу йилнинг 1 июлидан бошлаб жангарилар эгаллаб олган ҳудудларга зарба беради. 

Нашрнинг ёзишича, ҳозиргача Бельгия ҳарбийлари Америка коалицияси таркибида Ироқдаги жангариларга қарши ҳарбий амалиётларда иштирок этмоқда. Бир неча ой муқаддам, АҚШ қўмондонлиги Бельгияга мурожаат қилиб, Суриядаги амалиётларга ҳам қўшилишни сўраган эди. 

Сўнгги кунларда, АҚШ етакчилигидаги коалиция ИШИДнинг Ироқ ва Суриядаги нишонларига 18та ҳаво зарбаси берган.

Кўпроқ янгиликлар