Opera браузери ишлаб чиқувчилар учун янги версиясида энергияни тежаш режими қўшилди. Компания эълонига кўра, киритилган ушбу янгилик аввалги Opera ёки Google Chrome версиялари билан таққослаганда ноутбукнинг қувват манбаисиз ишлаш вақтини 50 фоизга узайтира олади. 

Компьютернинг металлидан келиб чиқиб, бу бир неча қўшимча иш соатларини таъминлаши мумкин. 

Агар ноут-бук қувватлаш кабели бўлмаса, браузер манзил қатори ёнида батарея белгиси пайдо бўлади, уни босиб, энергия тежаш режимини фаоллаштириш мумкин. Шунингдек, ушбу функция компьютер заряди 20 фоиздан кам қолганда автоматик равишда ишга тушади. 

Аккумулятор зарядини тежаш имконияти баъзи Opera жараёнларини мўътадиллаштириш эвазига пайдо бўлди. Хусусан, фон вкладкалари фаоллигини камайтириш, кадрлар алмашинув тезлигини қисқартириш, браузер кўриниши анимацияларини тўхтатиш ва ҳоказо.