Куни-кеча Шоҳрух рэпернинг уйлангани ҳақида маълумот берилган эди. Ёдингизда бўлса Шоҳрух яқинда ўғил фарзанди туғилганида унинг суратларини инстаграмдаги саҳифаси орқали жойлаштиргач, мухлислар Шоҳрухнинг сирли равишда уйланганлигига амин бўлганди. Кеча хонанданинг тўй суратлари интернет сайтлари ва ижтимоий тармоқларда тарқалгач, мухлислар Шоҳрухнинг аввал фарзандли бўлиб, кейин уйланганлигидан ҳайратланди.

Бунга жавобан эса хонанда ижтимоий тармоқдаги саҳифасида турмуш ўртоғи билан тушган янги суратни жойлаштириб, унинг остига қуйидагича  изоҳ қолдирди: 
“2,5  йил аввал қонуний никоҳ ва "загс"дан ўтиб, кичкина байрам қилиб оила қурганман. Шу йиллар шароит бўлмагани учун тўй маросим ўтказмадим. Кеча яқинлар учун тўй ўтказдик. Ортиқча гап сўзларга ҳожат йўқ”.