Россиянинг ветеринар ва санитар назорат бўйича Федерал хизмати ("Россельхознадзор") Мисрдан Ўрта Ер денгизидаги мева чивинларидан зарарланган 130 тонна апельсини киритилишини тақиқлади. Бу ҳақда муассаса сайти маълумотига таяниб РИА Новости хабар қилди. 

Новороссийск портида ушлаб қолинган апельсинлар партиясини Санкт-Петербург шаҳрига олиб кетилаётган эди.

Май ойининг бошида ҳам "Россельхознадзор" томонидан Мисрдан келтирилган 40 тонна апельсин худди шу сабаб билан Россия ҳудудига киритилмаган эди. 

Ўрта Ер денгизи чивини энг хавфли ва зарарли ҳашаротлар гуруҳига мансуб. У ўрик, олма, олча, гилос, помидор ва бошқа 200дан ортиқ ўсимликлар ҳамда меваларни зарарлайди. Мевалардан озиқланган тухумлари меваларнинг бевақт узилиб тушишига сабаб бўлади. Тухум қўйиш чоғида чивин зарар еткизган мева пўстлоғи моғор босишга учраб, меванинг чиришига олиб келади.