12 майдан бошлаб “Ким эдигу ким бўлдик, эртага қандай юксак марраларни эгаллашимиз керак?” мазмунидаги тарғибот тадбирлари Сирдарё вилоятида бошланди. 

12 май куни таниқли шоир, ёзувчи ва ёш олимлар, кино ва театр актёрлари, санъаткорлар ва эстрада хонандалари ҳамда “Ниҳол” мукофоти совриндорларидан иборат тарғиботчилар гуруҳлари Гулистон шаҳар “Ёшлар маркази”да тантанали равишда кутиб олинди.

Тадбирлар кун давомида Сирдарё вилоятининг Боёвут тумани ва Янгиер, Гулистон, Ширин шаҳарларида 48 та умумтаълим ҳамда 4 та болалар мусиқа ва санъат мактабларида, 20 та касб-ҳунар коллежида, “Обод юрт” номидаги маданият ва аҳоли дам олиш марказида ўтказилди. Унда 90 нафардан зиёд таниқли санъаткорлар ва эстрада хонандалари, кино ва театр актёрлари, шоир ва ёзувчилар, “Ниҳол” мукофоти совриндорлари ташриф буюриб улар жами 10 минг 443 нафар ўқувчи ёшлар билан суҳбатлашдилар ва ўз ижод наъмуналарини ҳавола этдилар. 
Тарғибот тадбирлари 14 майга қадар давом этади.