Сунъий интеллект пойгада 11 минг доллар фойда келтирди

Жаҳон 13 Май 2016 3110

Аввалроқ Оскар ва Суперкубок ғолибларини башорат қилган сунъий идрок платформаси энди Кентуккидаги Дерби пойгаларида мўмай даромад келтирди.

Одамлар ҳамда сунъий идрокни мужассамлаштирган интеграциялашган UNU тизими Дерби пойгаларида 540га 1 ставкасида биринчи, иккинчи, учинчи ва тўртинчи ўринларни эгаллаган тулпорларни аниқлай олди. Шундай қилиб, тизим яратувчиси Льюис Розенберг 20 доллар тикиб 10842 доллар ишлаб олди. 

UNU тизими – сунъий идрокнинг махсус шакли – ари уяси идроклари. UNU вазифаси инсон ўрнини босиш эмас, балки унинг когнитив имкониятларини кенгайтириш. UNU қуйидагича ишлайди: Аввал смартфонлар ёки шахсий компьютерлар орқали одамлар гуруҳи тизимга киради. Кейин барча қатнашчиларга савол берилади ва жавоб вариантлари тақдим этилади. Ҳар бир иштирокчига виртуал шайба берилади, уни экран бўйлаб ҳаракатлантириб, у ёки бу жавобга йўналтириш мумкин. Охир-оқибатда шайба фақат битта жавобда тўхташ имкони қолганда ҳаммани қониқтирадиган жавобни танлаш учун гуруҳга 60 сония берилади. 

UNU протопити учун ҳашаротлар уя танлаш учун фойдаланадиган асалари галаси коллектив идрокидан андоза олинди. UNU алгоритми ягона қарорга келиш учун гуруҳдаги одамларнинг билими ҳамда интуициясидан фойдаланишга интилади. Фикрларидан келиб чиққан ҳолда одамларни гуруҳларга ажратувчи сўровномадан фарқли ўлароқ UNU муроса қарорини излайди. 

Йил аввалида UNU имкониятлари Оскар мукофоти совриндорларини башорат қилиш мисолида Newsweek нашрига намойиш этилган. Ўшанда тизим профессионал кинотанқидчилар ва букмекерларни ҳам ортда қолдириб 15 ғолибдан 11 нафарини аниқлашга муваффақ бўлган. 

Келгусида Розенберг қимор ва кўнгилочар ўйинлар чегарасини кенгайтириш ниятида – UNU соғлиқни сақлаш ва сиёсатда ҳам самара келтириши керак. Масалан, тизим базасида шифокорлар консилиуми ўтказилиши ёки бутун давлат миқёсида ҳукумат қарорлари қабул қилиниши мумкин.

Кун янгиликлари
China shashlik - тансиқ, бетакрор ва асосийси, ҳамёнбоп таомлар энди Чилонзорда!
21:29 / 26.07.2017 15291 Жамият
Ўқитувчилар мажбурий меҳнатга жалб этилиши факт. Барча сукут сақламоқда
21:00 / 26.07.2017 84996 Ўзбекистон
Миробод туманидаги қурилиш комиссия хулосасига кўра вақтинча тўхтатилди
12:23 / 26.07.2017 22234 Жамият
Оққон билан оғриган 5 ёшли бола тезкор ёрдамга муҳтож
17:52 / 24.07.2017 39212 Жамият
Хайрия акцияси: 12 яшар Жамшиджон саховатпеша инсонлар кўмагига муҳтож
23:37 / 11.07.2017 107298 Жамият
58 мисрлик полицияга ҳужум қилганлик учун умрбод қамоқ жазосига тортилди
23:25 92 Жаҳон
Wikileaks МРБнинг кибержосуслик воситалари ҳақидаги махфий ҳужжатларни чоп этди
23:21 237 Жаҳон
Facebook капиталлашуви биринчи марта 500 млрд доллардан ошди
Дайжест: Ўзбек самолётининг Нью-Йоркка илк парвози, Гейтснинг «қулаши», ДТМнинг инкори ва куннинг бошқа хабарлари
22:40 1947 Жаҳон
Оқ уй: 150 йил аввал маълумотлар сизиб чиқиши айбдорлари осилган бўларди
22:31 942 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар