SWIFT банк тизими хакерлик ҳужумига учради

Жаҳон 13 Май 2016 3838

Банк маълумотлари билан алмашиш тизими SWIFT иккинчи марта киберҳужумга учраганини маълум қилди. Бу ҳақда РИА “Новости” ахборот агентлиги маълум қилди.  

SWIFT вакилининг айтишича, ҳужум тижорат банкига уюштирилган. SWIFT’да ушбу ҳужумга банк ходимлари алоқадор бўлиши мумкинлиги айтилди. Ҳужум қандай якунлангани маълум қилинмади.  

Февралда хакерлар гуруҳи Бангладеш марказий банки тизимини бузиб киришганди. Улар банк ҳисоб рақамлари ҳақидаги маълумотларни қўлга киритиб, Бангладеш олтин-валюта захиралари сақланадиган Нью-Йоркдаги федерал захира банкидан марказий банк ҳисоб рақамларидан Shalika Foundation нотижорат ташкилотининг Шри-Ланка ва Филиппиндаги ҳисоб рақамларига пул ўтказишни сўрашган.

SWIFT’да навбатдаги ҳужум Бангладеш марказий банкидаги ўғрилик "ягона ҳолат бўлмай, балки банкларга қарши кенг кампаниянинг бир қисми эканлигидан" дарак бериши айтилди.

Кун янгиликлари
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 35977 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 42648 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 5636 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 17344 Ўзбекистон
Ўзбекистонда янги вазирлик ташкил этилади
«Кириллга қайтмаймиз». Лотин-кирилл баҳсида яна бир жавоб юриши
Халқ таълими вазири: Узоқ йиллар давомида мактабгача таълим тизими анча четдан қолиб кетган эди 
Кун кундалиги. Сайт Telegram’да янги каналини очди
Қизил сайёрада сирли сув омбори топилди
12:22 5469 Жаҳон
Фотомақола: Андижон шаҳрида гуллар байрами
12:10 1898 Жамият
Кўпроқ янгиликлар