Талаба қизнинг 500 минг сўмни 1 ойга етказиш бўйича ўтказган тажрибаси ижтимоий тармоқларда акс-садо берди

Жамият 13 Май 2016 22413

Бугун ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари томонидан Тошкент овози сайтида (vot.uz) нашр этилган «500 минг сўмга бир ой қандай яшаш мумкин?» номидаги мақола фаол равишда муҳокама қилинди.

Унда талаба қиз 10 кун давомида қандай қилиб пул тежаб яшагани ҳақида ҳикоя қилади.

Тўғри, бир кўришда сарлавҳа инсонни ўзига оҳанграбодек тортиб, мақоланинг қизиқарли янгилик сифатида ўқилишини таъминлаб бериши мумкин. Ғоя жуда ҳам ноодатий танланган. Бироқ, мазкур материал кўплаб фойдаланувчиларда қарама-қарши саволлар туғилишига сабаб бўлди, блогерлардан бири бу мақола муаллифига жаҳл билан муносабат билдирди. 

Биринчи куни муаллиф ўзининг кундалик харажатларини асосан егуликларга сарфлаганини қайд этади. Бундан ташқари, ҳар куни ўқишга таксида бориш ўрнига автобус ёки метрода қатнашга аҳд қилади. Тажрибанинг илк кунида 16 минг сўм харажат қилган талаба бу «жасорати» билан худди бадавлат оиланинг фарзандларига ўрнак бўлгандек туюлади. 

Блогер Санжар Саид мазкур тажриба оддий талабанинг эмас, балки ота-онаси билан яшайдиган арзанда қизнинг кундалик тарзи ҳақида ёритилганини айтиб ўтган. ("Қандай қилиб бир ойда беш юз минг сўм сарфлаб яшаб бўлмаслиги ҳақида пост")

Блогер ўз мақоласида мақолага қуйидаги изоҳларни келтириб ўтган: «Иккинчи куни чегарадан чиқиб кетади ва 27 минг сўмлик харажат қилади (13 минг сўмга тушлик). Материални тўлиқ ўқиган одам билиши мумкинки, муаллиф ўз тажрибасини муваффақиятли якунлаганини айтади. Тўғри бу пулга бир ой яшаш мумкин. Фақатгина сиз талаба бўлсангиз, қарзларингиз бўлмаса ва ижарада яшамасангиз. Шунингдек, Сусамбилдаги каби уй ва машина олиш, чет элларга саёҳатга бориш орзусида бўлмасангиз. Зиқна, хасис, ўзиям емайдиган, бошқаларга ҳам улашмайдиганлар ҳам шу пулга шоҳлардек яшаши мумкин. Кейин… бу материални баъзи раҳбарлар ўқиб қолмасин, деган қўрқувим бор. Мана, 500 минггаям яшаса бўларканку, деб маошларни қисқартириб ташламасин тағин».

Шунингдек, журналист мақола муаллифига  «Бадавлат ота-онаси билан яшайдиган талаба-журналист қандай қилиб бир ойда 500 минг сарфлаб яшаши мумкин», деб ўзгартиришини таклиф қилган. 

Блогер Фозилбек Юсупов ҳам ўз блогида ўз ҳисоблари орқали "Бир ойга 438 800 сўмни етказа олиши"ни келтирган постини жойлаган. ("Бир ойга 500 минг сўм етадими?!")

Мазкур тажриба ортидан келиб чиқаётган саволлар талайгина. Кимларгадир кунига 16 минг, 20 минг сўм сарфлаш – одатий ҳол бўлиши мумкин. Бироқ «ижара ҳақини тўлайман», «кам есам ҳам пулни тежашим керак», деган хаёлда юрган айрим талабалар учун бу харажатлар катта аҳамиятга эга. 

Шунингдек, бу тажриба твиттер ижтимоий тармоғида катта акс-садо берди.

"Шу ҳам тажрибами энди!? Ахир белгиланган минимал ойлигимиз бор 130240 сўм, шунга яшаб кўрмайдими бизнинг экстремал?", "Ҳэҳ, ойимтилло эксперимент қилганмуш. Ярим Ўзбекистон ойига 500 минг сўм ва ундан камига яшаяптику", "Нима деб ёзишганини ўқимадим-у, 500 минг сўмга 1 ой яшаш фахрланадиган иш эмас" ва ҳоказо.

"500 мингга биз бемалол 3 ой яшаймиз, эрталаб балиқни қайнатиб еймиз, тушликда қовуриб, кечқурун хей қилиб. (Кусто)" қабилидаги бетараф твитлар ҳам ёзилган.

Шунингдек, бошқача фикрдагилар ҳам бўлди: "Ким нима ёзишини ва қандай тажриба ўтказишини, агар у кимгадир зарар келтирмаса, ўзига қўйиб берган маъқул".

Мақола муаллифи янгилик киритиб, пул тежаш учун антиқа тажрибаларни йўлга қўйишда ажойиб ғояни олға сургани жуда яхшилиги, лекин мавзуни ёритишдан аввал пухта изланиб, оддий талабалар ҳаёти ўрганилиб, янада «камтарроқ» ва тушунарлироқ тажриба ўтказилса мақсадга мувофиқ бўлиши ҳақида фикр билдирганлар бўлган.

Кун янгиликлари
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 95709 Жамият
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 46537 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 51713 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 9343 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 20139 Ўзбекистон
Яшнободда автомашина эшигини сих орқали очиб, 1500 долларни ўмарган шахс ушланди
02:51 335 Жамият
Самарқандда жисмоний имконияти чекланган ёшлар билан очиқ мулоқот ташкил этилди
02:50 159 Жамият
«Барселона» Ла Лиганинг 1-турида теракт қурбонлари хотираси учун махсус либосда майдонга тушади
01:43 682 Спорт
Оқдарёда электр таъминоти корхонасининг порахўр раҳбари ва таъмагир врач қўлга тушди
01:36 876 Жамият
Бразилия полицияси мавжуд бўлмаган спортчиларда пул қилган гуруҳни аниқлади
00:50 550 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар