Техаслик тадбиркор Гамбия давлат тўнтаришида айбланди

Жаҳон 13 Май 2016 2960

Американинг Миннесота штати округ суди техаслик тадбиркор Черно Нджиени Африканинг Гамбия мамлакатида давлат тўнтаришини ташкил этганликда айбдор, деб топди ва унга бир йиллик қамоқ жазоси тайинлади. Черно Нджие Гамбия президенти бўлиш учун ноқонуний йўлдан фойдаланишга уринган, деб хабар қилмоқда Reuters агентлиги.

АҚШнинг келиб чиқиши гамбиялик бўлган яна икки фуқароси 6 ойга озодликдан маҳрум этилган. Жиноий ишнинг яна бир аъзосига суд мажлисини кутиш учун йўқотган вақти жазо, дея эътироф этилди. 

АҚШ адлия вазирлиги бирмунча қаттиқ жазоларни талаб қилган, чунки айбланувчилар «ноинсоний ва золим деб ҳисоблаган тузум»ни ағдаришни хоҳлашган. Маҳкама ҳайъати эса, Нджиенинг учала гумаштаси ҳам Америка армиясида хизмат қилгани, улардан бири Паапе Фаал, Афғонистондаги ҳарбий амалиётларда ҳам иштирок этганини эътиборга олган. 

Судланувчиларнинг барчаси айбларини тўлиқ тан олишган. 

2014 йил 30 декабрида Гамбия пойтахти Банжул шаҳрида қуролланган кишилар давлат раҳбари саройига ҳужум қилишган эди. Уларнинг айримлари президент гвардиясида ҳам хизмат қилган бўлган. Аммо қароргоҳ қўриқчилари ҳужумни қайтаришга муваффақ бўлишган. Бу вақтда Гамбия президенти Яйя Жамме хорижий сафарга кетган эди. 

Муваффақиятсиз уринишдан сўнг, Паапе Фаал қайиқда қўшни Сенегалга қочиб, АҚШ элчихонасига келган. Бу ерда у ФҚБ ходимларига Миннесотадаги уйида тинтув ўтказишлари учун рухсат берган. 

Фаал, шунингдек, Черно Нджие фитнанинг ташкилотчиси ва молиявий таъминлаганлардан бири эканини айтгач, у ҳам ҳуқуқ-тартибот идоралари кузатувига тушган. Остин шаҳри фуқароси Сенегалдан Вашингтоннинг Даллас номли аэропортига учиб келганида ҳибсга олинганди. 

Айтиш жоизки, Гамбиянинг ҳозирги раҳбари Яйя Жамме, ўз навбатида, ҳокимиятни 20 йил муқаддам давлат тўнтариши орқали эгаллаган эди.

Кун янгиликлари
Банкдаги конвертация машмашаси: «Рўйхатда йўқлар»га хизмат йўқми?
16:50 / 22.08.2017 53520 Ўзбекистон
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 69090 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 36429 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 20935 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 79412 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 61353 Жамият
Терракота армияси яратилиши сири очилди
22:33 89 Жаҳон
НАСА АҚШни Йеллоустон супервулқонидан ҳимоя қилиш йўлини ўйлаб топди
22:22 422 Жаҳон
Бекободда сайёр қабул: ўн мингга яқин мурожаат жойида кўриб чиқилди
22:01 403 Жамият
Қувасой шаҳрида “Набирамга бир китоб” хайрия акцияси бўлиб ўтди
21:58 206 Жамият
Кўпроқ янгиликлар