Ўзбекистон 2016 йилнинг биринчи чорагида умумий қиймати 51,7 миллион долларлик 67та грант жалб этишга муваффақ бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон Молия вазирлиги маълумотига таяниб, UzDaily.uz хабар қилди.

Ушбу ҳисобот даврида Ўзбекистон соғлиқни сақлаш соҳасига 23,2 миллион долларлик 25та грант ва ижтимоий муҳофаза, маданият ривожи ва спорт соҳасига 4,4 миллион долларлик 22та грант жалб этди. 

22,6 миллион долларлик учта грант қишлоқ ва сув хўжалиги соҳаларига ҳамда 0,5 миллион долларлик иккита грант иқтисодиёт, саноат, молия бозори ва тадбиркорлик тараққиёти соҳаларига татбиқ этилди. 

2016 йилнинг январь-март ойида 1 миллион долларлик 15 та грант таълим ва ходимларнинг малакасини ошириш мақсадида ажратилди.