Ўзбекистонлик талаба Жанубий Кореядаги нотиқлик танловида ғолиб бўлди

Жамият 13 Май 2016 12156

Жанубий Кореядаги Кёнхе университети томонидан ўтказилган нотиқлик санъати танловида ўзбекистонлик талаба Раҳимбобоев Бахтиёр шарафли биринчи ўринни  қўлга киритди. Танловда 15 мамлакатдан 17 нафар иштирокчи омадини синаб кўрди. Бу ҳақда Ёнҳап агентлиги хабар берди

“Корея умидлари” ва “Корея маданияти билан боғлиқ шахсий тажриба” мавзулари доирасида у “Жанубий Кореяда осиёликларни камситиш” мавзусида нутқ сўзлади. 

У корейс тилини илк бор бошланғич синфда ўқиб юрганда ўзбек телеканаллари орқали эфирга узатилган фильмда эшитган. Шундан кейин у Жанубий Кореяда ўқиш умидида ҳар куни саккиз соатлаб корейс тилини ўргана бошлайди. 

24 ёшли Бахтиёр ҳозир Сежонг университетида корейс адабиётини ўрганади.

“Мен бу ерга қўлимда 200 доллар билан келганман”, - деди у ва кореялик яхши одамларнинг қўллаб-қувватлаганини миннатдорчилик билан эслади. 

Мамлакатга бўлган меҳрига қарамасдан, у ўзига нисбатан ирқий камситилишни ҳис қилган.

“Мен одамларнинг ғарбликларга бошқача муносабатда бўлишларини сезаман. Менинг асосий мақсадим ғалабага эришиш бўлса ҳам, ўз фикрларимни минглаб жанубий кореяликлар билан бўлиша олганимдан мамнунман”, дейди у. 

12 май куни ўтказилган нотиқлик танловида иштирокчиларни қўллаб-қувватлаш учун 700 нафарга яқин киши ташриф буюрди. 

Танлов биринчи марта 1998 йили ўтказилган, бу йил 19-марта бўлиб ўтди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Япониянинг Токио шаҳрида чет эл элчихоналари ходимлари ва чет элликлар ўртасида 19-маротаба бўлиб ўтган «Япон тилида нотиқлик санъати» танловида ўзбекистонлик Фахриддин Эргашев ғолиб деб топилган эди.

Кун янгиликлари
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 70982 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 37022 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 21422 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 80878 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 61816 Жамият
Бразилияда бортида 70 киши бўлган паром чўкиб кетди
00:20 199 Жаҳон
Германиядаги йўл-транспорт ҳодисасида 44 руминиялик жабрланди
00:17 95 Жаҳон
Шаҳзодалар Уильям ва Ҳарри “Юлдузли жанглар” фильмининг янги қисмида суратга тушишди
23:44 / 23.08.2017 314 Маданият
Ўзбекистонлик иқтисодчи халқаро танловда ғолиб бўлди
23:30 / 23.08.2017 1316 Ўзбекистон
“Хато” тўфони Ҳонгконгга етказган зиён миллиард доллардан кўпроққа баҳоланмоқда
23:26 / 23.08.2017 826 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар