Аудиокитоблар – жуда ҳам қизиқарли ва ажойиб қурилма. Агар асарни оригинал талқини ёки ҳеч қандай қисқартмаларсиз ёзилган яхши таржимасини ўқишни истасангиз, бироқ кўриш қобилиятингиз пасайган ёки йўқолган бўлса, у ҳолда қандай йўл тутиш керак? Мазкур муаммони бартараф этиш мақсадида  Amazon компанияси Kindle Audio Adapter қурилмасини ишлаб чиқарди.

Мазкур маҳсулот оригинал электрон китобларнинг карнайлари ёки қулоқчинларига уланишга ёрдам беради. VoiceView функцияси эса  оғзаки нутқни босма матнга кўчириб, ўзгартириб беради. Адаптер ёрдамида фойдаланувчи ўқиш тезлигини (8 турдаги тезлик мавжуд) ростлаши ва  аксессуарнинг ўзида бошқариб туриши мумкин.

Ҳозирча адаптер 140 долларга фақатгина Kindle Paperwhite Blind ва Visually Impaired Readers Bundle қўлланмасини ҳарид қилинганда Kindle Paperwhite электрон китоби билан бирга сотилмоқда. Ёрдамчи қурилманинг нархи – 20 доллар. Бироқ Amazon йигирма долларни фойдаланувчи ҳисобига қайтариб бермоқда.

Адаптер ишга туширилганда китоб қуввати 6 соат тўхтовсиз ишлаш имконига эга. Kindle Audio Adapter қурилмаси фақатгина Kindle маҳсулотлари билан бирга ишлай олади ва унда мусиқа тинглашнинг имкони мавжуд эмас.