Британиядаги мактабда топилган бомба туфайли юзлаб одам эвакуация қилинди

Жаҳон 14 Май 2016 5639

Британиянинг Бат шаҳрида Иккинчи жаҳон уруши замонидаги 500 кг лик бомбанинг топилиши сабабли юзлаб одамлар ўз уйларидан эвакуация қилиндилар. Бомбани собиқ мактабнинг болалар майдончасида қурилиш ишлари олиб бораётган қурувчилар аниқладилар. 300 квадрат метрлик майдон зудлик билан тўсиб қўйилди. Йўллар беркитилди, қўшни уйлар аҳолиси эвакуация қилинди, воқеа жойига сапёрлар ва қутқарувчилар чақиртирилди. Шаҳарнинг кўплаб аҳолиси тунни маҳаллий ипподромда ўтказишларига тўғри келди.

NYT нашри полиция катта инспектори Кевина Тэтчерга иқтибос келтирган ҳолда маълум қилишича, ҳукумат одамларни эҳтиёт чораси сифатида эвакуация қилган. Бомбани портлатиш ва бўлаклар учишидан қочиш учун у қум гумбази билан изоляция қилинди.  

Иккинчи жаҳон уруши вақтида шаҳар немис ҳарбийлари томонидан кўплаб бомбардимонларга учраган. Ҳозирги кунгача шаҳарнинг турли қисмларида қурувчилар ва йўл ишчилари кўплаб портламаган снарядларни аниқлайдилар. 

2013 йилда Дортмундда 20 минг киши худди юқоридагидек сабабга кўра эвакуация қилинганди. Топилган бомба шунчалик кучли бўлганки, бутун бир даҳани йўқ қилиб юбориши мумкин бўлган. 2015 йил августда Лондонда 150 киши шаҳарнинг ғарбий қисмида топилган бомба туфайли эвакуация қилинганди.

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 17662 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 48071 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 21996 Ўзбекистон
Наманган вилоятида тадбиркорлар олдида турган муаммолар бартараф қилинмоқда
Xiaomi Bluetooth'ли "ақлли" кроссовкаларни яратди
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 1659 Жамият
Қозоғистонлик теннисчи мураббийига: «Аҳмоқона илжайишинг билан кўзимдан йўқол»
20:20 2864 Спорт
Трамп махфий хизмат иш ҳақи фондининг бир йиллик пулини сарфлаб бўлди
20:05 1518 Жаҳон
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 1826 Жамият
Каталония полицияси худкуш камари бўлган кишини отиб ташлади
20:01 1746 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар