Дания ҳукумати Афғонистонга қўшимча 100 нафар ҳарбий жўнатади, деб айтилмоқда Вашингтонда АҚШ, Финляндия, Норвегия, Исландия, Швеция ва Дания етакчилари иштирокида ўтган учрашув натижаларига кўра берилган расмий баёнотда.

"Дания Афғонистондаги ҳарбий операцияга қўшадиган улушини оширади ва у ерга 100 нафар ҳарбий жўнатади", дейилмоқда хабарда.

Таъкидланишича, Дания раҳбарияти Афғонистон ҳарбийларига 2020 йилгача ҳар йили 15 млн доллар миқдорида молиявий кўмак кўрсатади.