Қирғизистон Республикаси Бишкек шаҳрида ўтказилаётган “Ак Илбирс” кинофестивалида режиссёр Ёлқин Тўйчиевнинг “Сув париси учун уй” фильми ҳам иштирок этиб, Марказий Осиёнинг энг яхши фильми дея тан олинди. 

Бу ҳақда актриса Шаҳзода Матчонова ўз инстаграмдаги саҳифаси маълум қилди.

Актриса Шаҳзода Матчонова инстаграмдаги саҳифасида мукофот билан тушган суратини жойлаштириб, сурат остида: “Сув париси учун уй” фильми Марказий Осиёнинг энг яхши фильми бўлди. Биз “Ак Илбирс” мукофотини қўлга киритдик. Бизни қўллаб-қувватлаб, қайноқ тилакларини билдирганларга раҳмат! Бу бутун ижодий жамоанинг ютуғи”, — дея зоҳ қолдирди.