Европол Евро-2016’да терактлар содир этилишига тайёр турибди

Жаҳон 14 Май 2016 5102

Европа Иттифоқи полиция хизмати –  Европолда Францияда ёз бошида ўтказиладиган футбол бўйича Европа чемпионати вақтида терактлар содир этилиши мумкинлиги айтилди. Бу ҳақда ташкилот директори Роб Уэйнрайт Die Welt нашрига берган интервьюсида айтиб ўтди.

"Мен Европа чемпионатини катта хавотир билан кутмоқдаман", деб айтмоқда Уэйнрайт. У чемпионат "террорчиларни ўзига тортувчи нишон" эканлигини таъкидлаб ўтди.

"Кафе, ресторан ва концерт заллари каби ҳимояланмаган нишонларга ҳужум қилиш осон. Полиция учун бу ўзига хос чақириқдир", деб айтди Уэйнрайт.

Уэйнрайтнинг айтишича, Европадаги барча эҳтимолий террорчилар ортидан кун бўйи кузатишнинг имкони йўқ, чунки бунинг учун етарлича ресурслар мавжуд эмас. Бундан ташқари, бу "эркин демократия тушунчасига" зид келади.

Париж ва Брюсселда терактлар амалга оширилгандан кейин Европа махсус хизматлари ўзаро ҳаракатларни кучайтиришди, ахборот билан фаолроқ алмашишни бошлашди, бироқ бу етарли бўлмаяпти. Уэйнрайтнинг фикрича, Европадв "ким жуда хавфли ҳисобланиши"нинг ягона таърифи йўқ. Европа давлатлари бу масала бўйича ягона тўхтамга келишлари керак.

Европа чемпионати 10 июндан 10 июлгача давом этади. Чемпионат учрашувлари Франциянинг 10 шаҳридаги 10 та стадионда бўлиб ўтади.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 28025 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 14915 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 56027 Жамият
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Украина банки сабаб ярим миллион долларсиз қолди
Пекин Вашингтонни Хитой компанияларга қарши санкцияларни бекор қилишга чақирди
00:40 612 Жаҳон
Reuters: АҚШ Мисрга ҳарбий ёрдам бермайдиган бўлди
00:34 609 Жаҳон
Эндиликда бутун маҳалла эмас, фақат қарздор истеъмолчи электр энергиядан маҳрум қилинади
00:23 2323 Жамият
Германияда Трамп боши шаклидаги гиёҳванд моддали таблеткалар аниқланди
00:21 617 Жаҳон
Сербия Ҳиндистон ва Эрон фуқаролари учун визани бекор қилди
00:18 617 Жаҳон
Суриянинг Хама вилоятига ҳаводан зарба берилиши оқибатида 50 киши ҳалок бўлди
00:06 840 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар