Испанияда 100 минг тонна автомобиль шиналари ёнмоқда

Жаҳон 14 Май 2016 5399

Испания ҳукумати Сесенья ва Вальдеморо муниципалитетларида истиқомат қилувчи ўн минглаб аҳолини кўчиришга қарор қилди. Бунга, аҳоли тураржойлари ўртасида жойлашган йирик ишлатилган автомобиль шиналари уюмида вужудга келган ёнғин сабаб бўлган. У ерда 100 мингдан ортиқ шина тўплангани хабар қилинмоқда. 

Расмий маълумотларга биноан, ёнғин натижасида ҳеч ким жабрланмаган, бироқ ҳудуд устида пайдо бўлаётган заҳарли тутун булутларини шамол атрофга тарқатмоқда. 

Айни вақтда ёнғин сабаблари ўрганилмоқда, экспертлар шиналар уюмига қасддан ўт қўйилганини ҳам инкор этишмаяпти. Чунки, бир неча кун аввал, минтақада ёмғирли об-ҳаво ҳукм сурган. 

Воқеа жойида ўт ўчириш бўлинмалари ва вертолётлар ёрдамида ёнғинни бартараф этиш чоралари кўрилмоқда. Маҳаллий ҳукумат вакилларининг айтишларича, бунинг учун бир неча кун талаб этилади. 

Шифокорларнинг ташқарига чиқмаслик тўғрисидаги тавсияларига қарамай, ҳудудда яшовчи аҳоли вакиллари сайрга чиқиб, турли суратларни ижтимоий тармоқларга жойлаштириш билан бандлар.

Кун янгиликлари
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 53324 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 4787 Жамият
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 10493 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 20876 Ўзбекистон
Таклиф: ҳам харид, ҳам хайрия
АҚШ: Венесуэлада ҳокимият куч билан қўлга олинди
10:30 180 Жаҳон
Бундеслига. «Бавария» мавсумни ғалаба билан бошлади
10:20 128 Спорт
Ҳиндистон, Непал ва Бангладешдаги кучли тошқинлар 500 кишининг умрини олиб кетди 
10:10 531 Жаҳон
ФИФА мусобақасида илк марта аёл ҳакамлар ишлайди
10:00 586 Спорт
Съёмка вақтида ҳаёт билан видолашишига сал қолган 6 актёр
09:59 3600 Lifestyle
Кўпроқ янгиликлар