Канаданинг Квебек шаҳри, Мон-Сен-Илэр деган жойида мактаб автобуси ва енгил автомобилнинг тўқнашиб кетиши оқибатида бир киши ҳалок бўлди, саккиз нафари жароҳатланди. Бу ҳақда CBC News хабар бермоқда.

Полиция берган маълумотларга кўра, икки киши оғир ҳолатда шифохонага ётқизилган. 18 яшар қизча эса кейинроқ вафот этган. Автобусда 40 нафар ўсмир бўлган, шулардан 7 нафар турли даражада жароҳат олган ва касалхонага ётқизилган.

Дастлабки маълумотларга кўра, чорраҳалардан бирида автобус енгил машина билан тўқашиб кетган. Йўл транспорти ҳодисаси сабаблари ўрганилмоқда.