Казино эгаси Трампнинг сайловолди кампаниясига 100 млн доллар беришга ваъда берди

Жаҳон 14 Май 2016 7371

АҚШ президенти лавозимига номзод Дональд Трамп ўзининг сайловолди кампаниясига қўшимча 100 млн доллар берилиши билан кафолатланди.

Бу маблағларни АҚШнинг энг бой одамларидан бири, казино эгаси Шелдон Аделсон тақдим қилмоқчи, деб хабар бермоқда The New York Times нашри.

Газета маълумотларига кўра, Трамп ва Аделсон жорий ҳафтада учрашишди ва қўшимча хайр-эҳсонлар ҳақида келишиб олишди.

Бу ёрдам миллиардерга жуда асқатади, чунки у шу пайтгача ўз кампаниясини шахсий маблағлари ва тарафдорларининг камтарона хайр-эҳсонлари ҳисобига молиялаштириб келмоқда. Яқинда сиёсатчи сайловолди кампаниясига қўшимча 1 млрд доллар талаб этилиши мумкинлигини айтганди.

82 ёшли Аделсон Лас-Вегасдаги Sands казиносига эгалик қилади ва АҚШ Республикачилар партиясининг энг йирик ҳомийси ҳисобланади. У 2012 йилда партия эҳтиёжлари учун 98 млн доллар ажратган.   

Нашр маълумотларига кўра, магнат ҳозирда партиянинг Конгрессдаги фракциясига ёрдамни камайтириб, барча эътиборини Трампга қаратишга қарор қилган.

Кун янгиликлари
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 7778 Ўзбекистон
«Биринчи зарбада тиззаларигача, иккинчи зарбада белларигача». Лотин ва кирилл атрофидаги гаплар
17:30 / 16.08.2017 40311 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 64169 Ўзбекистон
Ўзбекистон 2019 йилдан хорижга чиқиш паспортларини жорий этади
17:00 / 16.08.2017 40060 Ўзбекистон
Бобурбек Мадраҳимов қандай қилиб тест синовларида 306,9 балл тўплади?
10:58 / 16.08.2017 143559 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 39553 Lifestyle
Хитой Россияга ўз ҳудудида янги АЭС қуришни таклиф қилди
13:07 389 Жаҳон
Миллий ахборот майдонида монополиянинг куни битди
18 август куни Ўзбекистонда ҳаво булутли бўлиши кутилмоқда
Давлат органлари ва ССП мутахассислари тадбиркорларни ўқитади
Кўпроқ янгиликлар