Қонли тоғ — Жомолунгманинг сирлари

Жаҳон 14 Май 2016 9221

Бундан роппа роса 20 йил муқаддам, тўғрироғи 1996 йилнинг 11 майида ер шарининг энг баланд нуқтаси бўлмиш Эверестни забт этишга аҳд қилган 8 нафар альпинист халок бўлган эди. Таҳлилчиларнинг сўзларига қараганда, 1996 йил давомида денгиз сатҳидан 8 минг 848 метр баландликда бўлган маҳаллий аҳоли томонидан Жомолунгма деб аталувчи Эверстга чиқмоқчи бўлган 15 киши ҳалок бўлган. Ўша йилнинг 10 май куни бир вақтнинг ўзида иккита экспедиция — “Тоғ телбалиги” (Mountain Madness) ва “Саргузаштлар бўйича маслаҳатчилар” (Adventure Consultants) 8 километрлик баландликка йўл олишди. Ҳар икки экспедиция таркибида умумий ҳисобда 30 киши бор эди. Улардан олти нафари тажрибали альпинист-гид бўлиб, 8 нафари маҳалий шерп элати вакиллари, 16 нафари эса сайёҳлар эди. Маҳаллий шерп элати вакилларининг яхши тайёргарлик кўрмагани боис ҳар икки гуруҳ оқшом тушиши билан ярим йўлда тўхташга мажбур бўлди. Кучли бўроннинг бошланиши оқибатида экспедиция аъзоларининг айримлари йўлдан адашиб қолади. Экспедиция аъзоларидан бири ноқулай об-ҳаво шароити туфайли тепаликда қолиб кетганларини ўз холича қидиришга бел боғлайди. У уч кишини топишга муваффақ бўлди. Кейинчалик олти кишининг жасади топилди. Аммо икки нафар альпинистнинг жасади топилмайди.

Илк бор Эверест 1953 йилда забт этилган. Шундан бери тоғ юзлаб альпинистларнинг умрига зомин бўлди. Шу сабабли ҳам маҳаллий аҳоли Эверестни ўлим тоғи деб аташади. 1953 йилдан шу кунга қадар чўққига чиқиш мақсадида йўлга отланган 200дан ортиқ киши ҳалок бўлди. Шунга қарамай ҳар йили Эверест томон ўртача 500 киши йўл олади. 2014 йилги маълумотларга кўра шу кунга қадар 4042 альпинист чўққига кўтарила олган. Шундан 2829 нафари Эверестга бир неча бор чиққан. Чўққига асосан баҳор ва куз ойларида чиқилади.

Шу йилнинг 11 май куни шерп элатининг вакили Шерра Гиалген (Sherra Gyalgen) Непалда 2015 йил 25 апрелда юз берган кучли 7,9 магнитудага тенг зилзиладан кейин илк бор Эверест чўққисига чиқди. (Ўша йили юз берган зилзилалар оқибатида 9 минг киши ҳалок бўлиб, 22 мингдан ортиқ киши жароҳат олган эди). Бу хақда Непал тоғ туризми уюшмаси маълум қилди. Бундан аввал япониялик альпинист Нобуказу Курики чўққига чиқмоқчи эди, аммо унинг уринишлари самарасиз якунланди.

Хитой ва Непал худудларида жойлашган Эверест уч бурчакли пирамидани эслатади. Жомолунгма Непал Сагарматха миллий боғининг таркибий қисми ҳисобланади. Тоғ чўққисида сонияда 55 метрга тенг кучли шамол эсиб туради. Тибет тилидан таржима қилинадиган бўлса “Жомолунгма” “Шамоллар хукмдори (jomo хукмдор), (rlung шамол) деган маънони англатади. Унинг бошқа “Жомо Канг Кар” деган номи ҳам бор. Бунинг маъноси (jo-mo-gangs-dkar - “оқ қорлар хукмдори” деган маънони англатади. Инглизлар чўққини 1830-43 йилларда Британия Ҳиндистони геодезия хизматига раҳбарлик қилган Жорж Эверест (George Everest, 1790—1866) номи билан аташади. Бу борадаги таклиф 1856 йилда Жорж Эверестнинг меросхўри Эндрю Во (Andrew Waugh, 1810—1878) томонидан илгари сурилган эди. У ўз ходими ҳиндистонлик математик ва топограф Радханат Сикдарнинг 1852 йилда “XV чўққиси”ни тадқиқ қилиб, нафақат минтақада, балки бутун дунёда энг баланд эканини исботлаб берганидан кейин чўққига Эверст номини бериш керак, деган таклиф билан чиқди. Орадан юз йил ўтиб, яъни 50-йилларда ҳиндистонлик топографлар замонавий технологиялар билан Жомолунгма чўққисини ўлчаб чиқишди. 1975 йилда эса хитойлик олимлар чўққи баландлигини ўлчашди. 1998 йилда Америка экспедицияси GPS ёрдамида чўққининг баландлиги 8 минг 850 метрга тенг эканлигини аниқлашди. Шу тариқа чўққи 19 асрда белгиланганидан 11 метр баланд бўлиб чиқди. Италиялик геолог Ардито Дезио замонавий радиоаппаратуралардан фойдалаган ҳолда чўққи баландлигини ўрганар экан, 8 минг 872,5 метр эканлиги борасида баёнот берди. Бироқ ҳозирча америкалик ва италиялик олимларнинг фикри расман тан олинганича йўқ.

2005 йилда Хитой давлат геодезия ва картография бошқармаси янги маълумотларни эълон қилди. Унга кўра Жомолунгма баландлиги денгиз сатҳидан 8 минг 844,43 метр юқорида экани айтилади. 2010 йилнинг 8 апрелида чўққининг баландлиги расман денгиз сатҳидан 8 минг 848 метр баландликда, деб эълон қилинди. Непалда 2015 йилда юз берган ер қимирлашларидан кейин UNAVCO нотижорат геофизика тадқиқотлари консорциуми Жомолунгманинг баландлиги 2,54 сантиметрга пасайганини маълум қилди.

1975 йилнинг баҳор фаслида Эверестга илк бор аёллар экспедицияси кўтарила бошлади. Жомолунгмани забт этган биринчи аёл сифатида япониялик альпинист Дзюнко Табэй тан олинади. Европаликлар орасида эса польшалик аёл Ванда Руткевич 1978 йилда чўққини забт этди.

Альпинистлар Эверестга одатга кўра, кислород ниқобини тақиб олган холда чиқишади. 2013 йилнинг 23 май куни чўққига чиққан 80 ёшли япониялик Юитиро Миура Эверестни забт этган энг кекса киши сифатида тан олинади. 2014 йилнинг 24 майида ҳиндистонлик 13 ёшли Пурна Малаватх чўққига чиқишга муваффақ бўлади.

Шарофиддин Тўлаганов

Кун янгиликлари
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 82469 Жамият
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 42649 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 49169 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 8316 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 19324 Ўзбекистон
Олий лига. «Пахтакор» Самарқандда очко йўқотди
21:12 561 Спорт
Ўзбекистон ва Қирғизистон томони туризм соҳасида алоқаларни чуқурлаштиришга келишиб олишди
Канада авиакомпанияси самолётининг 200 дан кўпроқ йўловчиси багажсиз қолди
21:00 669 Жаҳон
Шарлотсвиллдаги тўқнашувлар қурбонининг онаси Трамп билан суҳбатлашишдан бош тортди
20:40 863 Жаҳон
B1 ва ундан юқори сертификат билан бакалавриатга ўқишга киришда чет тилидан озод қилинади
Кўпроқ янгиликлар