Мадуро Венесуэла иқтисодиётидаги фавқулодда ҳолатни яна узайтирди

Иқтисодиёт 14 Май 2016 2770

Венесуэла президенти Николас Мадуро мамлакат иқтисодиётидаги фавқулодда ҳолат тартибини яна 60 кунга узайтирди, деб хабар қилмоқда Noticias24 телеканали. 

Шундай қилиб, фавқулодда иқтисодий ҳолат тўғрисидаги фармон муддати "мамлакатдаги ижтимоий барқарорликни муҳофаза қилиш учун жами 120 кунга амал қилади". 

Мадуронинг қайд этишича, ушбу тартиб қабул қилинганидан бери 21та қарор қабул қилинган. Улар асосан, мамлакатдаги ижтимоий барқарорликни таъминлаш ҳамда гўёки давлат раҳбариятига нисбатан олиб борилаётган "иқтисодий уруш"га қарши курашга йўналтирилган. 

Таъкидлаш лозим, Венесуэладаги вазият, маҳсулотлар танқислиги, пулнинг кескин қадрсизланиши ва нефтнинг арзонлашуви сабабли давлат даромадларининг пасайиши билан тобора жиддий тус олмоқда. Бундан ташқари, мухолиф парламенти иш бошлагач, ижро ва қонун чиқарувчи давлат органлари ўртасидаги инқироз ҳам иқтисодий аҳволга салбий таъсир этмоқда.

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 / 21.08.2017 20639 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 49608 Жамият
Келажак мевалари: фарғоналик бемор онанинг икки нафар норасида фарзандига ёрдам қўлини чўзайлик
23:59 / 21.08.2017 3140 Жамият
Барселоналик террорчини йўқ қилишда синчков аёл ёрдам берди
23:57 / 21.08.2017 1763 Жаҳон
Шимолий Кореяга қочиб кетган охирги америкалик ҳарбий вафот этди
23:34 / 21.08.2017 3550 Жаҳон
Хитой хорижий инвестицияларга чеклов жорий қилди
23:08 / 21.08.2017 2080 Жаҳон
Дайжест: Самарқандда ҳокимлар алмашинуви, гўшт импорти учун имтиёз, Асакадаги заводда танаффус ва куннинг бошқа хабарлари
22:59 / 21.08.2017 3185 Жаҳон
Қозоғистонда ўзбек автомобиллари ишлаб чиқарилиши кенгайтирилиши мумкин
22:48 / 21.08.2017 3321 Технология
Лотин алифбосидан кимлар қўрқади?
22:45 / 21.08.2017 4834 Жамият
Президент 2017 йилда ғўза дефолиациясини ўз вақтида ва самарали ўтказишга доир қарорни имзолади
22:37 / 21.08.2017 4417 Ўзбекистон
Кўпроқ янгиликлар