Moody's рейтинг агентлиги нефть нархининг пастлиги сабабли Саудия Арабистони, Баҳрайн ва Уммон рейтингларини пасайтиришга қарор қилди.

Саудия Арабистони эмитенти узоқ муддатли рейтингини А1 даражага (ўрта даражадан юқори), Баҳрайнникини Ва2 га (хатарли), Уммонникини Ваа1 га (ўрта даражадан паст) пасайтиришга қарор қилинди. 

Агентлик Кувайт, Қатар, БАА ва Абу-Дабининг "салбий" прогнозини қайта қўриб чиқди ва уларнинг рейтингини Аа2 даражада (юқори даражада) сақлаб қолди.