Москвадаги қабристонда юз берган оммавий муштлашувнинг тафсилотлари маълум бўлди

Жамият 14 Май 2016 22901

Москванинг Хован қабристонидаги оммавий муштлашув бир неча кишининг ўлими ва оммавий ҳибcга олишлар билан якунланди. Терговчилар воқеа тафсилотларини ўрнатгунларича, журналистлар ким ва нима учун куппа-кундуз куни кўплаб гувоҳларнинг олдида отишма билан кечган муштлашувни содир этганини аниқлаб бўлдилар. 

Аниқланишича, тўполонда тожикистонлик гастарбайтерлар ва чеченистонлик этник гуруҳ вакиллари иштирок этган. Баъзи ОАВ гувоҳларга иқтибос келтирган ҳолда гуруҳ қабристонда қора ишни бажарган тожиклардан қилинган ишлар учун олинган пуллардан фоиз талаб қилганини маълум қилган. Тожиклар "ўлпон"ни беришни кечиктирганларида уларнинг олдига гуруҳ "каллакесарлари" келиб, улардан пулларни ундириб олиб юришган. Қабристондаги ишчилар пулни беришни бир ойга кечиктиришгандан кейин бир неча ўнлаб қуролланган кишилар келган. Қабристонда, шунингдек, кўплаб ноқонуний мухожирлар Федерал миграция хизмати текширувларидан яшириниб юришган.

"20 йилдан бери қабристонда тожиклар ишлайди. Улар қабр ковлайдилар, мавжуд қабрларга қараб юрадилар. Барча қора ишни бажарадилар. Охирги вақтда бу ерга қандайдир чеченлар келиб, бу ердаги ишчиларга босим ўтказиб, улардан ўлпон талаб қила бошлаган. Чеченлар тожиклар хизматлари учун олган пуллардан фоиз олмоқчи бўлганлар. Тожиклар чеченларга қатъиян пул беришдан бош тортганларидан кейин бу ерга қуролланган катта гуруҳ келган", деб айтди ОАВ мухбирларидан бири.

Оқибатда тожиклар ва чеченлар ўртасида "деворга девор" тарзида муштлашув келиб чиққан. Чеченларда ўқотар қуроллар бўлган, тожиклар эса арматура, бита, белкурак ва ҳаттоки супургилар билан қуролланиб олганлар. Дастлаб, муштлашувда 400 дан 500 гача одам иштирок этгани маълум қилинганди, бироқ расмий маълумотларга кўра, уларнинг сони 200 атрофида бўлган. 3 киши ҳалок бўлган, яна 20  га яқин киши жароҳат олган, 50 киши махсус вазифаларни бажарувчи отряд томонидан ушланган.

Кейинроқ маълум бўлишича, чеченлардан уч нафари Lada Priora машинасида полициядан қочаётганда йўлда 2 кишини уриб кетган. Оқибатда жабрдийдалар ҳалок бўлганлар. Жиноятчилар қўлга олинган, уларнинг автомобилидан 2 та тўпппонча топилган.  

Дастлабки сўроқда тожиклар нима учун чеченлар уларга босим ўтказишни бошлашгандан кейин бирор марта полицияга мурожаат қилмаганликлари сўралганда, улар шикоятлар ўринсиз бўларди, деб жавоб беришган, чунки жабрланувчиларнинг кўпчилиги ноқонуний мухожирлар бўлган.

Кун янгиликлари
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 95709 Жамият
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 46537 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 51713 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 9343 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 20139 Ўзбекистон
Яшнободда автомашина эшигини сих орқали очиб, 1500 долларни ўмарган шахс ушланди
02:51 335 Жамият
Самарқандда жисмоний имконияти чекланган ёшлар билан очиқ мулоқот ташкил этилди
02:50 159 Жамият
«Барселона» Ла Лиганинг 1-турида теракт қурбонлари хотираси учун махсус либосда майдонга тушади
01:43 682 Спорт
Оқдарёда электр таъминоти корхонасининг порахўр раҳбари ва таъмагир врач қўлга тушди
01:36 876 Жамият
Бразилия полицияси мавжуд бўлмаган спортчиларда пул қилган гуруҳни аниқлади
00:50 550 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар