«Евровидение-2016» Европа мамлакатларининг мусиқа соҳасидаги танлови тарихидаги энг зиддиятлиси бўлиши мумкин. Анжуман ташкилотчиси ҳисобланувчи Европа эфирга узатиш иттифоқи мусобақада Россиянинг ғалаба қозонишидан хавотир билдирмоқда, деб ёзмоқда Британиянинг Daily Mirror газетаси. 

«Европа эфирга узатиш иттифоқи, Россия ғалаба қозониши танловга қанчалик путур етказиши мумкинлигини ҳис қилмоқда шекилли, мусобақанинг бошқа иштирокчилари ғалаба қозониши учун барча чораларни кўрадиган шашти бордек гўё», — деган ташкилотчидаги манбалардан бири. 

Нашрнинг хабар қилишича, Россия раҳбариятига нисбатан салбий қарашлар мавжудлигига қарамай, Россия вакили букмекерлар орасида машҳурлардан бири бўлиб турибди. 

Расмий Киев ўз навбатида Россия ғалаба қозонгудек бўлса, «Евровидения»ни бойкот қилиши ҳақида баёнот беришга ҳам улгурган эди.