АҚШ мудофаа вазири Эштон Каштер Бельгия ҳарбий ҳаво кучлари ИШИДнинг Суриядаги манзилларига зарба бериш бўйича коалицияга қўшилгани ҳақида маълум қилмоқда. 

"Мен Бельгия бош вазири Шарль Мишель ва мудофаа вазири Стевен Вандепютга миннатдорчилик билдирмоқчиман. Улар Бельгия авиацияси халқаро аксилтеррор коалициянинг ҳаво кампанияси доирасида ИШИД жангариларининг Суриядаги ҳудудларига зарба бериши ҳақида баёнот беришган эди", дейилади Пентагон матбуот хизмати тарқатган ахборотномада. 

Пентагон етакчиси Бельгияни "коалициянинг муҳим аъзоси", деб атар экан, унинг фикрича ҳаво зарбаси бериш амалиётига қўшилиш тўғрисидаги қарор "аксилтеррор кампаниянинг муҳим лаҳзаларида қабул қилинган". 

Картернинг қайд этишича, Брюссель ҳаво кучларининг F-16 (Ф-16) қирувчи самолётлари Сурия араб республикасидаги жангариларга зарба беради. 
Ироқ ва Суриядаги террористик ташкилотларга қарши кураш мақсадида ташкил этилган халқаро коалиция АҚШ етакчилигида 2014 йил ёзида ташкил этилган. Расман 60га яқин давлат ушбу ҳарбий бирлашмада қатнашишга розилигини билдирган.