Пентагон: Иорданияда АҚШ ҳарбий кучлари иштирокида йирик ҳарбий ўқув машғулотлари бўлиб ўтади

Жаҳон 14 Май 2016 2550

АҚШ ҳарбийлари иштирокида Яқин Шарқ минтақасида ҳар йили ўтказиб келинадиган йирик ҳарбий машғулотлар 15-24 май кунлари Иордания қироллигида бўлиб ўтади, дейилади Пентагон матбуот хизмати тарқатган хабарда. 

"АҚШ ҳарбий хизматчилари Иордания ҳарбий ҳаво кучлари билан ҳамкорликда 15-24 май кунлари бўлиб ўтадиган "Шер ҳамлага ҳозирланмоқда" (Eager Lion-16) номли ҳарбий манёврларга тайёргарлик кўрмоқда. Бу АҚШ Қуролли Кучлари марказий қўмондонлигининг асосий машғулотларидан биридир", - дейилади баёнотда. 

Ҳарбий ҳаво кучлари, ҳарбий денгиз кучлари ва қуруқликдаги қўшинларнинг тахминан 6 мингга яқин ҳарбий хизматчилари "турли кўринишдаги эҳтимолий таҳдидларга қарши биргаликда ҳаракатланиш кўникмаларини ўзлаштиради". Машғулотлар "чегаралар хавфсизлигини таъминлаш, оператив бошқарув, киберҳужумлардан ҳимояланиш ва ҳарбий ҳаракатлар олиб бориш услублари"га оид ўқув режаларини ўз ичига олади.

Одатда, 2011 йилдан бери ўтказиб келинадиган "Шер ҳамлага ҳозирланмоқда" машғулотларида НАТО ва Яқин Шарқ минтақасининг 20га яқин турли давлати вакиллари иштирок этади. Улар орасида, Буюк Британия, Миср, Италия, Канада, Кувайт, Польша, БАА ва Франция кабилар бор.

Кун янгиликлари
Талаба бўлишни истаганлар учун институтга бепул тайёрланиш имконияти яратилди
09:18 10462 Lifestyle
Ҳафта дайжести: Мирзиёевнинг Тошкент вилоятига ташрифи, солиқ соҳасидаги янгиликлар, гўшт ва унинг нархи, партиялар ХПКда...
23:47 / 23.07.2017 17428 Жаҳон
Жаҳонгир тўшакка михланиб қолмасин: 22 яшар йигит ана шундай бахтсизлик ёқасида
12:52 / 22.07.2017 79204 Жамият
Хайрия акцияси: 12 яшар Жамшиджон саховатпеша инсонлар кўмагига муҳтож
23:37 / 11.07.2017 97829 Жамият
Кобулдаги портлаш оқибатида қурбон бўлганлар сони ортиб бормоқда
13:45 2 Жаҳон
«Челси» ўз футболчиси туфайли Хитой халқидан узр сўради (фото)
13:32 780 Спорт
Электрон рақамли имзони “Ягона дарча” орқали олиш мумкин бўлади
Шаҳар ҳокими лавозимини эгаллаган мушук ҳаётдан кўз юмди 
13:23 1087 Жаҳон
МАК Ўзбекистонда илк бор учувчиларни тайёрлайди
Имомали Раҳмон Шавкат Мирзиёевни юбилей билан табриклади
Кўпроқ янгиликлар