АҚШ Россия президенти Владимир Путиннинг Россиянинг хавфсизлигига раҳна солувчи таҳдидларни тўхтатиш ҳақидаги сўзларидан хавотирланиш билдирди, деб хабар бермоқда The Wall Street Journal.

Бу ҳақда АҚШ мудофаа вазири ўринбосари Роберт Уорк айтиб ўтди.

Уорк бундай баёнотлар давлатлар ўртасида юқори даражадаги кескинлик даврида қўшимча муаммолар келтириб чиқаришини таъкидлаб ўтди. 

"Бу умумий тасвирнинг бир қисми ва биз руслардан ўз баёнотлари устида мулоҳаза қилишларини сўрардик, чунки улар билан ишлаш ниятимиз бор. Бироқ бундай таҳдидлар бизни хавотирланади", деб айтди Уорк.

Аввалроқ Путин АҚШнинг ракеталарга қарши мудофаа тизимларининг Европада жойлаштирилишидан афсусланиш билдирганди.