Путин: АҚШ ракетага қарши мудофаа тизимларининг Европада жойлаштирилиши ядровий салоҳиятни оширишдир

Жаҳон 14 Май 2016 5065

АҚШ ракетага қарши мудофаа тизимларининг Европада жойлаштирилиши ҳимоя эмас, балки ядровий салоҳиятни оширишдир, деб айтиб ўтди Россия президенти Владимир Путин ҳарбий бошлиқлар билан йиғилишда.

"Улар жаҳон ОАВидаги ўз имкониятларидан фойдаланиб ҳануз ҳам кимнидир бу Россияга хавф солмайди ёки бу фақатгина мудофаа тизимлари деб янглиштира олсалар-да, бироқ бу ерда, бу стол атрофида, бу йиғилишда бўлганларни ҳеч ким янглиштира олмайди. Бўлмаган гап, мудофаа тизимлари ташқарига олиб чиқилган АҚШ стратегик салоҳиятининг бир қисмидир", деб айтди Путин. 

Президент "ташқари" деганда Шарқий Европани назарда тутаётганини айтган. Путин бу тизимларни ўз давлатларида жойлаштириш бўйича қарорни қабул қилган давлатлар етакчилари улар ҳанузгача тинч, тўқ ва хавфсизликда яшаганларини билишлари кераклигини, тизим элментлари жойлаштирилгандан кейин Россия унга нисбатан пайдо бўлувчи хавфларни тўхтатишга мажбур бўлишини айтиб ўтди.  

Бундан ташқари, Путиннинг айтишича, АҚШнинг бу ҳаракатлари ўрта ва узоқ масофали ракеталар ҳақидаги келишувнинг яққол бузилишидир, чунки Руминия, Польшада жойлаштириладиган учириш қурилмалари ўрта ва узоқ масофали ракеталарни жойлаштириш учун ишлатилиши мумкин.

Кун янгиликлари
Ҳурматли абитуриентлар, сизнинг ҳали Олий ўқув юртига ўқишга кириш имкониятингиз бор!
09:55 16561 Lifestyle
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 22078 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 11222 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 12061 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 40241 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 52821 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 47691 Lifestyle
Зафар Ҳошимов лотин алифбоси, ўзбек тилининг мавқеини ошириш ва чет тилларга ҳурмат сақлаш ҳақида
Япония ТИВ раҳбари: КХДР ядро дастуридан воз кечмагунга қадар унга босим ўтказиш керак
15:40 262 Жаҳон
Қатар зиёратчиларнинг Саудияга парвозларини блокламоқда
15:35 527 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар