2016 йилда ишлаб чиқилган Rolls Royce машинаси Саудия Арабистони полицияси таъқибидан қочаётган чоғида ёниши оқибатида жиддий талофат кўрган, деб хабар қилмоқда emirates247.com сайти. 

Араб тилида чоп этиладиган Sabq газетасининг ёзишича, Rolls Royce ҳайдовчиси пойтахт Ар-Риёд полициясининг тўхташ ишорасига бўйсунмаган. 

Ҳайдовчининг буйруқни бажармаганини кўрган полиция патрул машинаси Rolls Royce машинасини, у алангаланиб тўхтагунича, пойтахт кўчалари бўйлаб қувишни бошлаган. 

Полиция маҳкамасининг билдиришича, патрул ходимлари ҳайдовчини гумон қилишгач, машинани таъқиб қилишган, деб  ёзган газета воқеанинг бошқа тафсилотларини келтирмаган.