Фейсбук ижтимоий тармоғидаги Maslahat.uz гуруҳида ўзбек блогерларидан бири Мақсудхон Саломов "Тошкентда соат неча?" номли постини жойлаштирди.

Тошкент куранти Тошкент шаҳрининг ўзига xос рамзи ҳисобланади. 1947 йил 30 апрелда қуриб битказилиб, фойдаланишга топширилган ушбу иншоот анча мустаҳкам бўлиб, 1948 ва 1966 йилги зилзилаларга ҳам бардош берган.

- Биз ўқийдиган университет Амир Темур xиёбони ёнида жойлашгани учун Тошкент курантини ҳафтада деярли ҳар куни кўраман. Уч кундан бери эса курант минораларининг биридаги соат иккинчисидаги соатдан 10 минут олдинга ўтиб кетганлигини кўряпман. Қуйидаги суратларда сиз ҳам буни кўришингиз мумкин, - дея маълум қилди Тошкент Давлат Юридик Университети талабаларидан бири. 
Тошкент куранти. 2016 йил, 14 май, соат 10:00.

Юқоридаги суратда курантнинг ўнг тарафдаги минора соати 10:00, чап тарафдаги минора соати 10:10 вақтини кўрсатган. 

Чап тарафдаги минора

Ўнг тарафдаги минора

Курант минораларидаги соатларнинг уч кундан бери тўғрилаб қўйилмаганига қараганда, уларнинг бири 10 дақиқа олдинлаб кетганини кўпчилик, шу жумладан, Тошкент шаҳри маъмурияти ҳам пайқамаган. 

Юқорида сўз юритилган ҳолатлар ТДЮУ талабаси Ҳамидулла Зиёев томонидан суратга олинган.

Тўлиқ маълумот: maqsudxon2.blogspot.com блогида