Тожикистонда радиоактив моддалар сақланувчи иккита объект очилди

Жаҳон 14 Май 2016 4009

Тожикистонда АҚШ ва Буюк Британия кўмагида радиоактив моддалар хавфсиз сақланувчи иккита объект очилди.

Омборларнинг тантанали очилиши 11 майда Тожикистон Давлат радиоактив чиқиндиларни кўмиш институтида бўлиб ўтди, деб хабар берди АҚШнинг Душанбедаги элчихонаси.

Объектлар АҚШнинг Тожикистондаги элчихонаси, АҚШ энергетика вазирлиги ядровий хавфсизлик миллий маъмурияти, Буюк Британия энергетика ва иқлим ўзгариши вазирлиги ва Тожикистон ҳукумати томонидан очилди.

Бу ташаббус ядровий ва радиоактив моддаларнинг террорчилар қўлига тушиб қолишининг олдини олиш бўйича кенгроқ саъй-ҳаракатларнинг бир қисми ҳисобланади.

Объектлар очилишида Тожикистон ядровий ва радиацион хавфсизлик агентлиги директори Ўлмас Мирсаидов ва Давлат радиоактив чиқиндиларни кўмиш институти директори Аслиддин Шоназаров объектларнинг анча такомиллаштирилганини АҚШ, Буюк Британия ва Тожикистоннинг ядровий ва радиоактив террорчиликнинг олдини олиш ишида давом этаётган ҳамкорлигининг намунаси эканлигини таъкидлаб ўтишди.

"Яроқсиз ва эгасиз радиоактив моддалар айниқса ўғриланиш хавфига учрайди. Объектларни модернизациялашнинг якунланиши Тожикистонда бу моддаларни хавфсиз ва ишончли бошқарилишини мустаҳкамлайди. Бу радиоактив террорчилик хавфини камайтириш мақсадида давлатларимиз ўртасида доимий ҳамкорлик эвазига каттагина ютуқ ҳисобланади", деб айтди АҚШлик вакил Энн Харрингтон.

Кун янгиликлари
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 72202 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 37459 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 21722 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 81757 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 62054 Жамият
Forbes: Бой бўлишдан уялмаган Малкольм Форбс
01:13 2196 Lifestyle
Зидан ҳеч қандай музокараларсиз «Реал» билан шартномани узайтиради
00:53 1486 Спорт
Бразилияда бортида 70 киши бўлган паром чўкиб кетди
00:20 1228 Жаҳон
Германиядаги йўл-транспорт ҳодисасида 44 руминиялик жабрланди
00:17 506 Жаҳон
Шаҳзодалар Уильям ва Ҳарри “Юлдузли жанглар” фильмининг янги қисмида суратга тушишди
23:44 / 23.08.2017 891 Маданият
Кўпроқ янгиликлар