Усэйн Болт: «ван Гал “МЮ”га тушадиган мураббий эмас»

Спорт 14 Май 2016 2508

Ямайка терма жамоаси таркибида енгил атлетика бўйича бир неча карра олимпияда чемпиони ҳамда “Манчестер Юнайтед” жамоаси ишқибози Усэйн Болт жамоа бош мураббийи Луи ван Гал ҳақида ўз фикрларини айтиб ўтди.

«Мен йиллар давомида, токи жамоага ван Гал келгунга қадар “МЮ”ни қўллаб-қувватлаб келганман. Мен ҳатто унда ўйнашни истардим.

Ўйлайманки, кўпчилик футболчилар унинг қўли остида майдонга тушишни исташмайди. Футболчилар ван Гал билан ишлашни истамайди.

У “Манчестер Юнайтед” ўйнай олмайдиган ўйин тактикаларини тузади. Жамоа ҳужумкор жамоа, у ошириб ўйнашни ёқтиради.

Мен ван Гал ёмон мураббий демоқчи эмасман, аммо у “МЮ”га аниқ тушмайди», — деди Болт.

Кўпроқ янгиликлар