Интернетда ўз олдида бўлаётган ҳодисалардан қўрқувдан кўзлари чиқиб кетаёзгудек бўлган мушук видеоси оммалашмоқда.

Фойдаланувчилар видеога изоҳларида мушук унга 13 май, жума куни қўйиб берилган фильмдан қаттиқ қўрқиб кетган, деб тахмин билдиришмоқда.   

Видеода мушук катта очилган кўзларини у ердан-бу ерга югуртираётганини кўриш мумкин, видео сўнгида эса у умуман сакраб, кадрдан ғойиб бўлади. 

Роликка даҳшат фильмларда учрайдиган товуш қўлланган, бу эса видеони янада "даҳшатлироқ" қилади.