Яманда худкушнинг ҳужуми оқибатида ҳалок бўлганлар сони 40 дан ошди

Жаҳон 15 Май 2016 2648

Яманнинг жанубида худкушнинг ҳужуми оқибатида ҳалок бўлганлар сони 41 кишига етди, 60 дан кўпроқ одам жароҳат олди, деб хабар бермоқда маҳаллий телевидениега иқтибос келтирган ҳолда РИА “Новости” ахборот агентлиги. 

Худкуш ўзини Ал-Муқалла шаҳрида полицияга янги ходимлар қабул қилинадиган марказ ёнида портлатди.

Ҳужум учун жавобгарликни ИШИД ўз зиммасига олди.

Аввалроқ полицияга янги ишга олинган 30 нафар ходим ҳалок бўлгани, 70 киши яралангани маълум қилинганди.

Кўпроқ янгиликлар