Бугун, 15 май куни АПЛнинг охирги тури доирасидаги 9та учрашув бир вақтда, Тошкент вақти билан соат 19:00да бошланди. "МЮ" ва "Борнмут" учрашуви эса "Олд Траффорд" стадионида аниқланган шубҳали буюм туфайли номаълум муддатга қолдирилди.

Премьер-лиганинг қолган 18 жамоаси эса мавсумни расман якунлади. Чемпионлик пойгасида "Лестер" билан рақобатлаша олмаган Лондоннинг "Тоттенҳэм" клуби сўнгги турда кумуш медалларни пойтахтнинг бошқа бир жамоаси "Арсенал"га бой берди. Лига билан ўтган турда хайрлашиб бўлган "Ньюкасл" ўз майдонида "Тоттенҳэм" 1:5 ҳисобидаги қақшатқич мағлубиятга учратди.

Қайд этиш керак, "Тоттенҳэм" мавсумнинг сўнгги қисмини жуда бўш ўтказди. Почеттино шогирдлари охирги 4та турда атиги 2 очко жамғара олди. "Ньюкасл" ҳисоб 2:1 кўринишида турганида, 10 киши бўлиб қолди лекин ғалабани сақлаб қолиш билан кифояланмасдан, рақиб дарвозасига яна 3та гол урди. Ўйинда иккинчи голни урган Александр Митрович жорий мавсумда Премьер-лиганинг  1000-голига муаллифлик қилди. Айнан у иккинчи бўлим вақтида қизил карточка олиб майдонни тарк этди.

"Шпорлар"нинг очко йўқотиши Лондоннинг бошқа бир клуби "Арсенал"га қўл келди. Премьер-лигани сўнгги ўринда якунлаган "Астон Вилла"ни қабул қилган "канонирлар" 4:0 ҳисобида ғалаба қозонди ва кумуш медалларга эга чиқди.

Чемпионлар Лигасининг сўнгги йўлланмаси учун кураш олиб борган "Манчестер Сити" Уэльсда, "Суонси"га қарши учрашувда дуранг ўйнади. Агар бу учрашувда мағлубият қайд этилган тақдирда жамоа ЕЧЛ йўлланмаси тақдирини катта хавф остига қолдирган бўларди. Бугун ўйини қолдирилган "МЮ" тўртинчи ўрин учун ҳали ҳам назарий жиҳатдан имконият сақлаб қолмоқда. Бунинг учун жамоа қолдирилган учрашувда "Борнмут"ни 19та гол фарқи билан мағлуб этиши керак бўлади.

Турнинг яна бир учрашувида чемпион жамоа "Лестер" "Челси" майдонига сафар қилди ва 1:1 ҳисобидаги дурангни қайд этди. Шу тариқа жамоа мағлубиятсиз серияни сақлаб қолди. "Лестер" 38 учрашувдан фақат учтасида, "Арсенал"га қарши 2та учрашувда ва "Ливерпуль"га қарши бир учрашувда мағлубият қайд этган.

Шу тариқа, "Лестер", "Арсенал", ва "Тоттенҳэм" кейинги мавсумда ЕЧЛнинг гуруҳ босқичидан иштирокни бошлайди. Тўртинчи ўринни эгаллаши 99 фоизга ҳал бўлган "Манчестер Сити" кейинги мавсумда ЕЧЛда иштирок этиш учун плей-офф ўйинларида қатнашиши мумкин. Мавсумни 8-ўринда якунлаган "Ливерпуль" ҳам Европа Лигасида ғолиб бўлиш орқали Англиянинг ЕЧЛдаги бешинчи клубига айланиши мумкин. Ҳозирча 5-6 ўринларни эгаллаб турган "Саутҳемптон" ва "Манчестер Юнайтед" Европа Лигаси йўлланмасини нақ қилган.

Бугун "Сток Сити"га қарши сафар учрашувида 1:2 ҳисобида мағлуб бўлиб, мавсумни 7-ўринда якунлаган "Вест Ҳэм" халқаро майдонлардаги турнирларда иштирок этиши учун "МЮ" Англия Кубоги финалида "Кристал Пелас"ни енгиши талаб этилади.

38-турнинг бошқа учрашувларида "Саутҳэмптон" "Кристал Пелас"ни 4:1 ҳисобида енгди, "Ливерпуль" "Вест Бромвич" майдонидан дуранг билан қайтди. "Эвертон" "Норвич"ни 3:0 ҳисобида енгган бўлса, "Уотфорд" ва "Сандерленд" тўқнашувида томонлар дурангга имзо чекишди - 2:2. 

"Ньюкасл", "Норвич", "Астон Вилла" каби жамоалар 2016/17 йилги мавсумни чемпионшипда ўтказади.

Англия Премер-лигаси
38-тур беллашувлари
15 май, якшанба

«Арсенал» — «Астон Вилла» 4:0
Голлар: Оливе Жиру, 5 (1:0). Оливе Жиру, 79 (2:0). Оливе Жиру, 80 (3:0). Микел Артета, 90+2 (4:0).
Арсенал – Чех, Габриэл, Монреаль, Бельерин, Косьельни, Коклен, Касорла (Кэмпбелл, 88), Озил (Артета, 88), Уилшер (Эль-Ненни, 69), Санчес, Жиру.
Астон Вилла –    Банн, Бакуна, Тоунер, Лескотт (Ричардс, 65), Лайден (Грилиш, 75), Гуйе, Санчес, Синклэйр, Вествуд, Сиссоко, Айю.
Огоҳлантириш: Санчес (39).

«Челси» — «Лестер» 1:1
Голлар: Сеск Фабрегас, 66-пен (1:0). Дениел Дринкуотер, 80 (1:1).
Челси – Куртуа, Иванович (Томори, 60), Баба, Аспиликуэта, Кэйхилл, Траоре (Абрахамм, 53), Педро (Лофтус-Чик, 54), Виллиан, Фабрегас, Азар, Матич.
Лестер – Шмейхель, Василевски, Фукс, Симпсон, Морган, Дринкуотер, Канте, Кинг (Окадзаки, 46), Грэй (Шлупп, 46), Маҳрез (Олбрайтон, 80), Варди.

«Эвертон» — «Норвич» 3:0
Голлар: Жеймс Маккарти, 19 (1:0). Лейтон Бейнс, 44-пен (2:0). Кевин Мираляс, 48 (3:0).
Эвертон – Ҳовард, Жагелка, Пеннингтон (Кенни, 29), Стоунз, Бейнс, Бэрри, Маккарти (Леннон, 53), Дэвис, Дауэлл (Баркли, 69), Миральяс, Лукаку.
Норвич – Радди, Ольссон (Брэйди, 10), Пинту, Беннетт (Бассонг, 50), Мартин, Редмонд, Дорранс, О`Нил, Джарвис (Ҳулахан, 71), Нейсмит, Джером.

«Ньюкасл» — «Тоттенҳэм» 5:1
Голлар: Жоржиньо Вейналдум, 19 (1:0). Александр Митрович, 39 (2:0). Эрик Ламела, 60 (2:1). Жоржиньо Вейналдум, 73-пен (3:1). Роландо Ааронс, 85 (4:1). Дарил Янмат, 86 (5:1).
Ньюкасл – Дарлоу, Тэйлор, Дамметт, Янмат, Мбемба, Тиоте (Шелви, 62), Колбэк, Сиссоко (Стерри, 84), Таунсенд, Вейналдум (Ааронс, 76), Митрович.
Тоттенҳэм – Льорис, Вертонген, Алдервейрелд, Дэвис, Дайер, Ламела, Мэйсон (Кэрролл, 46), Эриксен, Уокер (Шадли, 71), Сон Хын Мин (Онома, 46), Кейн.
Огоҳлантиришлар: Мэйсон (45), Ламела (62), Ааронс (85).
Четлатиш: Александр Митрович, 67 (Н).

«Саутҳемптон» — «Кристал Пэлас» 4:1
Голлар: Садио Мане, 43 (1:0). Грациано Пелле, 61 (2:0). Жейсон Панчон, 64 (2:1). Райан Бертранд, 75-пен (3:1). Стивен Дэвис, 87 (4:1).

Саутҳемптон – Форстер, ван Дейк, Мартина, Бертран, Фонте, Ромеу (Пелле, 46), Ваньяма, Дэвис, Тадич (Уорд-Проуз, 72), Мане, Лонг (Остин, 83).
Кристал Пэлас – Сперони, Суаре, Уорд (Келли, 82), Дилэйни, Мариаппа, Единак, Панчон, Макартур (Ли Чун Юн, 78), Матч (Кайкай, 46), Адебайор, Гэйл.
Огоҳлантиришлар: Уорд (54), Макартур (59), Пелле (72).

«Сток Сити» — «Вест Ҳэм» 2:1
Голлар: Майкл Антонио, 23 (0:1). Имбула Ванга, 55 (1:1). Маме Бирам Диуф, 88 (2:1).
Сток Сити – Гивен, Шоукросс, Питерс, Кэмерон (Бардсли, 80), Волльшайд, Уэлан, Имбула, Арнаутович, Кркич (Адам, 78), Хоселу (Диуф, 74), Уолтерс.
Вест Ҳэм – Рэндолф, Рид, Крессуэлл, Томкинс (Мозес, 86), Огбонна, Антонио, Нобл, Куяте, Лансини, Сако (Эменике, 61), Кэрролл (Валенсия, 67).
Огоҳлантиришлар: Куяте (20), Имбула (40), Диуф (89), Гивен (90).

«Суонси» — «Манчестер Сити» 1:1
Голлар: Келечи Ихеаначо, 5 (0:1). Андре Айю, 45+1 (1:1).
Суонси – Нордфельдт, Кингсли, Ранхель, Фернандес, Амат, Раутледж (Барроу, 58), Бриттон, Монтеро (Гомис, 83), Фер, Айю, Корк.
Манчестер Сити –    Харт, Мангаля, Санья, Клиши, Отаменди, Фернандиньо, Навас, Фернандо, де Брюйне, Агуэро (Туре, 90), Ихеаначо (Насри, 72).
Огоҳлантиришлар: Ихеаначо (41), Отаменди (45), Санья (67), Бриттон (74).

«Уотфорд» — «Сандерленд» 2:2
Голлар: Жек Родуэлл, 39 (0:1). Себастьян Прёдл, 48 (1:1). Жермейн Ленс, 51 (1:2). Трой Дини, 61 (2:2).
Уотфорд – Гомес, Бритос, Предль, Кэткарт (Паредес, 46), Хурадо (Амрабат, 80), Аке, Абди (Суарес, 66), Уотсон, Гедиура, Игало, Дини.
Сандерленд –    Пикфорд, Йедлин (Жонс, 76), О′Ши, Коне, Родуэлл, Робсон, Ленс, Ларссон (Мвила, 62), Уотмор, Н`Дойе, Гринвуд (Ханимен, 52).
Огоҳлантириш: Гедиура (80).

«Вест Бромвич» — «Ливерпуль» 1:1
Голлар: Хосе Саломон Рондон, 13 (1:0). Жордан Айб, 23 (1:1).
Вест Бромвич – Фостер, Маколи, Ольссон (Честер, 46), Доусон, Эванс, Макклейн (Филд, 86), Якоб, Флетчер, Гарднер, Рондон, Леко (Робертс, 73).
Ливерпуль – Богдан, Смит, Фланаган, Шкртел, Стюарт, Брэннаган, Лейва, Айб (Ингз, 64), Аллен (Хендерсон, 64), Оджо (Канос, 81), Бентеке.
Огоҳлантиришлар: Смит (40), Макклейн (45), Робертс (74), Эванс (87).

«Манчестер Юнайтед» — «Борнмут» (қолдирилди)