Австралиянинг Квинсленд штати соғлиқни сақлаш вазири Кэмерон Дик 2001 йилдан сўнг туғилган фуқароларнинг чекишига бир умрлик тақиқ қўллашни таклиф қилди. Бу ҳақда The Guardian нашри хабар тарқатган.

«Кўриниб турибди, Квинслендда чекиш ижтимоий жиҳатдан қабул қилиб бўлмайдиган ҳолатга айланди», — деган вазир.

У бундай тақиқдан кейин келажакда штат фуқаролари бутунлай чекмай қўйишини тахмин қилган.