Бирлашган Араб Амирликлари ҳарбий-ҳаво кучларига қарашли ҳарбий самолёт ўқув парвози пайтида ҳалокатга учради. Бу ҳақда Gulf News ахборот агентлиги хабар берган.

Хабар қилинишича, самолёт қулаши оқибатида бортда бўлган учувчи ва инструктор ҳалок бўлган. 

Ҳукумат ҳалокатнинг сабабларини аниқлаштиришга киришган. Самолёт русуми маълум қилинмаган.